Спорт

"Ливерпул" "Тоттенҳем"дан шафқатсиз қасос олди

Жамоалар мухлислар учун ажойиб ўйин намойиш этишди.

"Ливерпул" "Тоттенҳем"дан шафқатсиз қасос олди

 

"Ливерпул" - "Тоттенҳем" учрашуви ажойиб мавсум ўтказди. Аммо барибир иккиласи ҳам мавсумни омадли якунига етказолмади.

 

Улардан бири амалда чемпионлик пойгасидан чиқиб кетди, бошқаси эса Чемпионлар лигаси учун имкониятларини деярли йўқотди. "Ливерпул"нинг сўнгги ўйини 79-дақиқада захирадан майдонга тушиши кутилган Салоҳ ва Клопп ўртасидаги можаро билан эсда қолганди. Бу сафар эса мисрлик ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушди. Саккизинчи дақиқадаёқ Салоҳнинг зарбасидан сўнг тўп тўcинга тегиб қайтди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб у гол урди. Бундан ташқари танаффусга қадар мезбонлар яна гол уришга муваффақ бўлишди. Қизиғи шундаки, ҳужумни ўнг қанот ҳимоячиси Трент бошлади ва чап қанот ҳимоячиси Робертсон якунлади.

 

Иккинчи бўлим ҳам худди биринчи бўлим каби давом этди. "Ливерпул" рақибни янада кучли босим остида ушлаб туришга ҳаракат қилди. Шундай ҳолатларнинг бирида Эллиотнинг узатмасидан Гакпо боши билан рақиб дарвозасига гол урди. Бироз вақтдан сўнг, худди шу Эллиотт Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги энг чиройли голлардан бирини урди. У энг юқори бурчакка узоқ масофадан ажойиб зарба берди. Ҳизоб 4:0 га етди. "Ливерпул" мураббийлар штабида эса хурсандчилик бошланиб кетди. Улар биринчи даврада ҳакамлар қўпол хатога йўл қўйган ноҳақ натижа учун яхшигина ўч олишди

 

Шундан сўнг ўйин бутунлай тартибсиз кечди ва меҳмонларда имкониятлар бўла бошлади. Ричарлисон имкониятдан унумли фойдаланиб, тезда ҳисобни қисқартирди. Шундан сўнг Соннинг голига узатмани амалга оширди. Иккинчи бўлимдаги ўйин шу қадар тезликда тус олдики, имкониятлар деярли ҳар дақиқада пайдо бўлди. Трент ҳатто майдон марказидан гол уришга ҳам ҳаракат қилди, лекин бироз унинг зарбасига аниқлик етишмади. Дарвозадан уч метр узоқликда тўп билан ёлғиз қолган Салоҳ эса деярли юз фоизлик имкониятни қўлдан бой берди. Шунча ҳужумларга қарамай ҳисоб 4:2 кўринишига ўзгаришсиз қолди.

 

"Тоттенҳем" кетма-кет тўртинчи турда мағлуб бўлди ва "Астон Вилла"дан ортда қолишда давом этмоқда.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.