Ўзбекистон

Метрода қизга шилқимлик қилган яна бир йигит 5 суткага қамалди

Йигит тиқилинчда қизга билмай тегиб кетганини айтган. Қиз эса йигит бу ишни қилаётганда қўлидан ушлаб олгани ва гаплашиб олмоқчи бўлганида йигит қочиб кетганини билдирган.

Метрода қизга шилқимлик қилган яна бир йигит 5 суткага қамалди

2024 йил 9 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида метрода ўзига нотаниш қизга шилқимлик қилган йигит устидан суд ҳукми ўқилди.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган ҳуқуқбузар, 1999 йилда туғилган Х.А.нинг кўрсатувига кўра, у 2024 йил 27 март куни "Пахтакор" метро бекатидан "Новза" бекатига қараб ҳаракатланган, метро ичида одамлар кўп бўлгани сабабли одамлар бир-бирига тегиб турган. Х.А. ўша вақтда ўзи билмаган ҳолда қизнинг белдан пастки қисмига тегиб кетганини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

 

Суд мажлисида сўроқ қилинган жабрланувчи қиз "Ойбек" метро бекатидан "Новза" метро бекатига қараб ҳаракатланганини, метрода кетаётган вақтида Х.А. унга нисбатан уятли ҳаракатлар қилганини айтди. Қиз дастлаб метрода одам кўп бўлгани сабабли орқасида турган қиз боланинг сумкаси тегиб кетган деб ўйлаган, сўнгра унга яна тегина бошлаганида Х.А.нинг қўлидан ушлаб олган. Гаплашиб олиш мақсадида Х.А.нинг орқасидан борганига қарамасдан йигит қочиб кетган. Жабрланувчи ҳуқуқбузарга нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

 

Суд Х.А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддасида (Шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.