Спорт

Моуриньо турк клубида иш бошлайди

Унинг таништирув маросимини минглаб томошабинлар кузатиб борди.

Моуриньо турк клубида иш бошлайди

 

Англиядаги "Уэмбли" стадионида ўтган Чемпионлар Лигаси финал баҳсида Жозе Моуриньо келажаги борасида бир қатор саволларга жавоб берди. Эртаси куни эса унинг янги клубга бош мураббий этиб тайинлангани ҳақида расмий хабар эълон қилинди. Шу мақсадда португалиялик мутахассис Истанбулга учиб кетди. Мухлисларни узоқ куттирган ҳодиса эса аэропортнинг ўзида бошланиб кетди. Мураббийни "Фенербаҳче" президенти Али Коч кутиб олди.

 

Кечқурун "Фенербахче" стадионида кенг кўламли тақдимот бошланди. Аренага 25 мингга яқин томошабин тўпланди. Клубнинг You tube каналида тақдимотни 250 минг киши жонли эфирда томоша қилган.

 

Дастлаб клуб президенти Али Коч сўз олди. Трибуналардан ҳуштак ва қарсаклар эшитилди. Моуриньо индамади, бироқ у қўлини кўтариши билан мухлислар маъқуллаган ҳолда шовқин-сурон кўтара бошлашди. Мураббийни шу қадар баланд овозда кутиб олишдики, бу эса унга гапларини якунлашига тўсқинлик қилди.

 

"Одатда мураббийларни ғалабалардан кейин олқишлашади, лекин бу ҳолатни мен аввалроқ ҳис қилдим", - деди Моуриньо. Сизга ваъда бераман, бундан буён мен сизнинг оилангиз бир аъзосиман. Президент билан учрашганимдан бери мен сиз учун нималар қила олишим мумкинлиги ҳақида ўйладим, чунки сиз футбол жамоасининг руҳисиз. Сизнинг орзуларингиз менинг орзуларимдир”.

 

Бир пайт туркиялик мухлис Моуриньо томон югурди ва уни хавфсизлик ходимлари ушлаб қолишди. Мураббий ҳаммаси яхши эканини ва суратга тушишга қарши эмаслигини айтди. Клуб президенти эса муҳлисга "Фенербахче" футболкасини тақдим этди. Тадбир тахминан бир соат давом этди.

 

Моуриньонинг олдида қийин вазифа турибди. "Фенербаҳче" 10 йилдан бери Туркия чемпиони бўлолмаяпти. Айни пайтда клуб 19 унвонга эга. Ундан олдиндаги "Галатасарой" 24 та бор турли совринларни қўлга киритган. Ўтган мавсумда "Фенербахче" 99 очко тўплаган (38 турда атиги битта мағлубият), лекин барибир "Галатасарой"дан ортда қолди. Бу эса аллақачон анъанага айланган. Умуман олганда Моуриньонинг келиши жамоада катта ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлигига ишониляпти. Биз эса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"