Спорт

Мундиал тўпурари ким бўлиши мумкин?

“Олтин бутса” учун кураш ҳам қизимоқда.

Мундиал тўпурари ким бўлиши мумкин?

 

Яна бир неча кунлардан сўнг ЖЧ-2022 ҳам якунланади. Нафақат чемпионлар, балки турнирнинг энг яхши тўпурари номи ҳам тарихга олтин ҳарфлар билан ёзилади. У чемпион бўлган жамоадан бўлиши мумкин, аммо бундай тасодифлар доим ҳам содир бўлавермайди.

 

Шунга қарамай, энг яхши тўпурар соврини учун асосий номзодлар жиддий рақобатга киришган. Пойгада Килиан Мбаппе етакчилик қилмоқда. У турнир давомида бешта гол урди. Дания ва Полшага қарши ўйинларда дубл қайд этди. Шунингдек, 1-тур учрашувида Австралия дарвозасини ишғол қилди. Англия Мбаппени чорак финалда ёпди ва Килианни имкониятсиз қолдирди, аммо бу уларни муваффақият сари етакламади.

 

Мбаппенинг иккита асосий рақибидан бири жамоадоши Оливе Жирудир. Марказий ҳужумчи мусобақада тўртта гол урди. Жиру австралияликларга қарши баҳсда дубл қайд этди. Плей-оффда поляклар ва британияликлар дарвозасини ишғол қилди. Турнир давомида Оливе Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди. Бундан ташқари у ЖЧ-2022 тўпурари совринини ҳам қўлга киритиши мумкин. Россияда ўтган охирги жаҳон чемпионатида Жиру биронта гол уролмаган эди. Ярим финалда Жиру ва Мбаппе жамоаси билан бирга чемпионат давомида ҳали гол ўтказиб юбормаган Марокаш дарвозасини ишғол қилиши керак. Марокашликлар ҳозирча битта автогол ўтказиб юборган.

 

Жаҳон чемпионатида 4 та гол билан Лионел Месси ҳам тўпурарликка давогарлик қилмоқда. Бироқ аргентиналик футболчи французлардан фарқли ўлароқ, ўйиндан бор-йўғи икки марта гол урди. Саудия Арабистони билан бўлган гуруҳ босқич ўйинида ва Нидерландияга қарши чорак финал баҳсида пенальтидан гол урди. Катта эҳтимол билан Месси, Жиру ва Мбаппега етолмайди. Жаҳон чемпионатида ўйнашни давом эттираётган энг яқин таъқибчилар иккитадан гол уришди. Улар аргентиналик Жулиан Алварес, хорватиялик Андрей Крамарич ва марокашлик Юссеф Эн-Несиридир.

 

Мбаппега битта гол уриш учун атиги 77 дақиқа керак бўлди. Жируда эса бу статистика 79 дақиқани ташкил этади. Мессига рақиблар дарвозасини ишғол қилиш учун 120 дақиқа керак бўлди. Қизиғи шундаки, Месси жаҳон чемпионатида зарбалар сони бўйича пешқадам: Лео рақиблар дарвозасига 25 марта зарба берган. Мбаппеда 21 та, Жиру ва Неймарда эса 13 тадан. Гол уриш имкониятлари бўйича Месси ва Мбаппе қолганлардан сезиларли ўзиб кетишди. Улар 17 та зарбадан битта гол уришга эришган. Жируда бу кўрсаткич 12 та.

 

Мбаппе сўнгги жаҳон чемпионатининг тўпурарларидан ўтиб кетиш учун юқори имкониятга эга. Кейн ЖЧ-2018нинг энг яхши тўпурари бўлган. Ўшанда футболчи олтита гол урган. Бунгача Хамес Родригес ЖЧ-2014да, Мирослав Клозе 2006 йилги жаҳон чемпионатида ва 2010 йилги жаҳон чемпионатида 6 та гол урган эди. Франциялик Жюс Фонтеннинг 1958 йилги жаҳон чемпионатидаги 13 та голлик рекорди узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин. Мбаппе ЖЧ-2002да Япония ва Кореяга саккизта гол урган бразилиялик Роналдунинг натижасига ҳам етиши даргумон.

 

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.