Наманганда Дамас ортилган юк машина ЙТҲга учради
Оқибатда 9 та автомобилга техник шикаст етган.

Ижтимоий тармоқда Наманган вилояти Поп туманида иккита юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 4Р-112 “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 25-километрида ҳаракатланиб кетаётган юк машина ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида светафорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Траллернинг оркасига урилган.
Ҳодиса оқибатида юк автомашина ҳайдовчиси бош мия жароҳати билан Поп туман шифохонасига ётқизилган. Траллердаги 9 та дамас техник шикастланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ғалла ортилган юк машинасида ёнғин содир бўлганди.







