Ўзбекистон

Наманганда номаълум эркак талаба қизга онасини ўлдириш билан таҳдид қилди

Отаси чет элга ишлашгани кетган талаба қизнинг маълум қилишича, у нотаниш шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб келинган.

Наманганда номаълум эркак талаба қизга онасини ўлдириш билан таҳдид қилди

 

Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган талаба қизнинг маълум қилишича, уни таъқиб қилган безори йигит ҳаттоки онасини ўлдириш билан қўрқитган.

 

Воқеа тафсилотларига кўра, Наманган вилояти Чортоқ туманида яшовчи талаба қиз номаълум бир шахс томонидан доимий равишда телефон орқали қўрқитиб безовта қилинаётгани бўйича Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари вакили (омбудсман) ишонч телефонига  мурожаат қилган. Отаси чет давлатига ишлаш учун кетган мурожаатчи қизнинг Омбудсманга ёзишича, йигит уни ва дугоналарини кўп бора безовта қилган, ҳаттоки, онасини ўлдириш билан ҳам қўрқитган.

 

Мазкур мурожаат зудлик билан Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакилига юборилиб, Чортоқ тумани Ички ишлар бўлими ходимлари билан биргаликда кўриб чиқилди.

 

Олиб борилган ўрганишлар давомида, мурожаатчини қўрқитиб келган шахс шу туманда яшовчи, 1991 йилда туғилган  А.О.эканлиги аниқланиб, унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва иш судга оширилди.

 

2023 йил апрель ойидаги Жиноят ишлар бўйича Чортоқ туман судининг тегишли ҳукмига кўра, 1991 йилда туғилган А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 41-моддаси қўлланилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, айбдор А.О. дан мурожаатчи қизни қайта безовта қилмаслиги тўғрисида тилхат олинди.

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Наманганда МИБ фермердан 670 млн қарздорлик ундирди

Ижро ҳужжатига кўра, фермер хўжалигидан электр таъминотчи корхонаси фойдасига 670 млн сўм ундириш белгиланган.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка қарши янги талаб: иш берувчилар масъул бўлади

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик тушунчасига қонуний таъриф берилди ва иш берувчиларнинг бу борадаги мажбуриятлари белгиланди.

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Жисмоний шахслар ва компаниялар банкротлиги: энди махсус агентлик кузатиб боради

Махсус агентлик жисмоний шахслар ва ташкилотларнинг тўловга қобилиятсизлиги жараёнларини назорат қилади.

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Суд қароридан кейин ҳам фоиз ҳисоблаган банклар пулни қайтаради: Марказий банк талаби

Тижорат банклари ноқонуний ундирилган кредит фоизлари ва жарималарни қарз олувчиларга қайтариши шарт.

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Она жазони ўтайди, бола махсус марказда тарбияланади: янги тизим йўлга қўйилади

Маҳкум аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилади.

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Комил Алламжонов Жорж Вашингтон университети президенти Эллен Гранберг билан учрашди

Суҳбат давомида сунъий интеллект даврида университетнинг келажаги ва янги ривожланиш стратегияси юзасидан фикр алмашилган.

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Асосий солиқлар оширилмайди — Саида Мирзиёева

Келгуси йилги Давлат бюджетида маблағларнинг асосий қисми таълим, тиббиёт ва маҳаллаларни обод қилишга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон Республикаси халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ушбу инвестициявий низо 2021 йил июнь ойида бошланиб, 5 йил давом этди.