Олмалиқда фоторадар ўрнатилган Cobalt аварияга учради
Ҳолат юзасидан ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.

Ҳодиса кеча, 3 июль куни 17:30 ларда Олмалиқ шаҳридан ўтган автомобиль йўлида содир бўлган. 24 ёшли Lacetti ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламасдан, пиёдага йўл бериш учун тўхтаган Cobalt русумли автомобилни орқа қисмига келиб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







