Ўзбекистон

Ўзбекистонда автомобилларга талаб 30 %га ошган

Aвтомобилларнинг кўтарилган нархи ва пандемияга қарамасдан Ўзбекистонда 2020-йилда 2019-йилга нисбатан автомобил савдосида ўсиш кузатилган.

Ўзбекистонда автомобилларга талаб 30 %га ошган

Иқтисодий тадқиқотлар маркази (CЕРР) тарқатган маълумотларига кўра сўнги 2 йил ичида аҳолининг автомобилларга бўлган талаби 29,6 % га ошган.

 

Ҳисоботда айтилишига кўра, 2021 йилнинг июн ойида автомобилларга бўлган талаб 2020 йилнинг июн ойига нисбатан 12,9 %га, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 29,6 %га ошган.

 

Энг юқори ўсиш суратлари Наманган (22,6%), Навоий (20,9%), Самарқанд (18,8%), Фарғона (16,2%) ва Тошкент (16,4%) вилоятларида қайд этилган.

Хусусан, 2021 йилнинг июн ойида 18,9 мингта янги автомобил рўйхатга олинди. Улардан 1171 таси (6,2%) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллардир. Чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар энг кўп сотилган ҳудудлар Тошкент шаҳри (янги автомобилларнинг 11,8%), Тошкент (5,7%), Самарқанд (3%) ва Хоразм (2,4%) вилоятлари бўлди.

Шунингдек, ўтказилган таҳлилллар автокредитлар ва автомобилларга бўлган талаб ўртасида сезиларли даражада боғлиқлик борлигини кўрсатди. Aвтокредитлар ҳажмининг 10%га ошиши рўйхатга олинган ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сонининг 4% га ошишига олиб келганини кўрсатди.

Бундан ташқари, юқорда келтирилган ўсиш суратлари ҳисобга олинганда, Ўзбекистон автомобил бозорига коронавирус таъсири минимал бўлганини қайд этиш мумкин. Пандемия йили 2020 йилнинг апрел ойида автотранспорт воситалари савдоси 73,8% га пасайган бўлса, йилнинг иккинчи ярмида бозорда ўсиш кузатилди. Якуний натижа – Ўзбекистонда 2020 йилда сотилган янги автомобиллар сони 276 мингдан ошди. 2019 йилда эса жами – 268 минг янги автомобил сотилган.G

custom img

Тошкентда ўз жонига қасд қилишга уринган йигит қутқариб қолинди

Учтепа туманида патруль-пост хизмати ходими ва ИИВ Академияси курсанти Бўзсув каналига тушиб кетган йигитни сувдан олиб чиқди.

custom img

Фарғонада Туркия қалбаки паспорти ва “права"сини тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Робахон Маҳмудова раислигида Олий суд Пленуми мажлиси бўлиб ўтди

Мажлисда суд амалиётини янада такомиллаштиришга қаратилган Пленум қарорлари қабул қилинди.

custom img

Самарқанд–Ургут темирйўл тармоғи ўтказилган дамба ўпирилиб тушди

“Ўзбекистон темир йўллари”га кўра, ҳодисага Зарафшон дарёсида сув оқимининг кескин ошгани сабаб бўлган.

custom img

Тошкент вилояти божхонасида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди

Божхона тизимида юқори натижа кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар рағбатлантирилди.

custom img

Ўзбекистонликларнинг аксарияти қаерда яшайди? Дастлабки рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди

Хусусий уйлар Ўзбекистонда энг кенг тарқалган яшаш тури бўлиб қолмоқда.

custom img

Педагог аёллар учун волейбол мусобақаси: ғолиб жамоаларга “Damas” ва миллионлаб мукофотлар

Педагог аёллар ўртасидаги илк республика волейбол мусобақаси финал босқичи Наманган шаҳрида давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"