Ўзбекистон

Ўзбекистонда “дорихона наркоманияси” кенг тарқалмоқда

Сўнгги 5 йилда наркожиноятлар сони икки баробарга ошган.

Ўзбекистонда “дорихона наркоманияси” кенг тарқалмоқда

Ўзбекистонда 2019−2024 йиллар оралиғида наркожиноятлар сони икки бараварга кўпайди. Бу ҳақда 15 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш масалалари бўйича халқаро тадбирда Президент администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов маълум қилди.

 

“Таҳлилларга кўра, сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда наркожиноятлар сони икки баробарга, гиёҳвандлик воситалари мусодараси 8,5 баробарга, синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодараси эса 400 баробарга кўпайди. Кузатилаётган салбий жараёнлар бу соҳада комплекс чора-тадбирларни белгилаш ҳамда самарали идоралараро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишни тақазо этмоқда”, — деди у.

 

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази раҳбари минтақада, хусусан, Ўзбекистонда “дорихона наркоманияси” ҳам кенг тарқалаётгани ташвишли ҳол эканини таъкидлади.

 

“Минтақамизда „дорихона наркоманияси“ деб аталувчи иллатнинг ёшлар ўртасида кенг тарқалаётгани бизни ташвишга солмоқда. Ушбу йўналишда яқин қўшниларимиз билан тажриба алмашишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз. Уюшган жиноятчилик тобора трансмиллий шаклда фаолият юритаётганини инобатга олиб, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, унга қарши трансмиллий жавоб қайтарибгина муваффақиятга эриша оламиз”, — дея қўшимча қилди у.

 

Ўзбекистонда 2024 йилда тарихда илк бор гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024−2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегия қабул қилинди. Маматовнинг тушунтиришича, бу стратегиядан кўзланган асосий мақсад — “аҳолида, айниқса, ёшларда гиёҳвандликка қарши иммунитетни ва наркожиноятларга қарши тоқатсизликни шакллантиришдир”.

 

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"