Ўзбекистон

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинлади

У аввал Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги янги элчиси тайинлади

 

Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Янги элчи 51 ёшда бўлиб, Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Россия ташқи савдо академиясини тамомлаган.

 

Меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ҳозирги Инвестисиялар, саноат ва савдо вазирлиги) марказий аппаратида бошлаган. У ерда етакчи, бош мутахассис, вазир ёрдамчиси, бош бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2001 йилда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига биринчи котиб, сўнгра савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи сифатида ишга юборилган.

 

Хорижий хизмат сафаридан қайтгач, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестисиялар ва савдо вазирлиги қошидаги иқтисодий тузилмаларда, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири сифатида фаолият юритган.

 

2019−2022 йилларда Бирлашган Араб Амирликларида элчи бўлган. Шунингдек, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган. Бахтиёр Ибрагимовга қадар 2018-2024 йилларда Қозоғистонда элчи бўлиб Саидикром Ниёзхўжаев фаолият олиб борган.

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қарийб 2 кг гашиш ва 18 минг доллар: Андижонда икки шахс ушланди

Қўлга олиш жараёнида улар тезкор ходимларга қаршилик кўрсатиб, қочишга уринган.

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Тадбиркорга фахрий унвон, китобхон оилаларга уй: Қашқадарёдаги йиғилишда нималар айтилди?

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёни йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мақсадини билдирди.

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Олтин қалам” Парижга етиб борди: франциялик журналистга мукофот топширилди

“Georama” нашриёти асосчиси ва “Euronews” мухбири Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолари бўлди.

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Туғилган кундан қолган овқат фожиаси: Хоразмда она ва уч фарзанди вафот этди

Уларда туғилган кун маросимидан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

“Омборчи” ва “кимёгар” қўлга тушди: Бухорода нарколаборатория фош этилди

Икки фуқаро нарколаборатория ташкил қилиб, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

2018 йилда рекорд, кейинги йилларда пасайиш: никоҳлар статистикаси

Ўзбекистонда никоҳлар сони кетма-кет тўрт йилдан бери камаймоқда.

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

Польшага ишга юбориш учун 10,4 минг доллар: МЧЖ раҳбари ушланди

У тўрт нафар фуқарони Польшага мавсумий ишга юбориш эвазига пул талаб қилган.

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Дунё паспортлари рейтинги янгиланди: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 9 поғонага пасайди.