Таълим

Президент ва давлат стипендияларини тайинлашнинг янги тартиби тасдиқланди

Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.

Президент ва давлат стипендияларини тайинлашнинг янги тартиби тасдиқланди

 

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Уларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлашнинг янги тартиби тасдиқланди.

 

Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.

 

Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

 

 ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар “stipendiya.edu.uz” тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

 

Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш кейинги йил 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади.

 

Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  талабалар учун Президент гранти жорий этилгани ҳамда  энди спортчилар ҳам ОТМ га имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Шунингдек,  олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқлангани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"