Жаҳон

Путин Зеленский билан музокара ўтказиш ниятида эмас

Ҳозирча президентлар учрашувига ҳожат йўқ — Песков.

Путин Зеленский билан музокара ўтказиш ниятида эмас

 

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков берган баёнотга кўра, Россия президенти Владимир Путин Украина раҳбари Владимир Зеленский билан музокара ўтказиш ниятида эмас. 

 

Песковнинг таъкидлашича, музокараларда ҳозирча президентлар учрашуви ҳақида гап йўқ.

 

"Биласизми, кеча музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Энди навбат учинчисига келди. Делегациялар учун кераксиз воситачиларсиз бир-бири билан аниқ мулоқот қилиш имконияти мавжуд. Бизнинг позициямизнинг элементлари Украина томони эътиборига ҳавола этилди", деди у. Президентларнинг учрашуви эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб бераркан.

Шунингдек, у Беларус етакчиси Александр Лукашенко Россия Федерациясининг Украинадаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.

 

Бир кун аввал Зеленский Путинни у билан музокара столига ўтириб, Украинадан нима истаётганини тушунтиришга ва урушни тугатишга чақирганди.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги музокаралар чоғида гуманитар йўлаклар ва карвонлар бўйича назарий келишув пайдо бўлган, бироқ ҳозирча босқинчилар босиб олинган ҳудудларга инсонпарварлик ёрдамини киритмаяпти.

Шунингдек Беларусь раҳбари Украина низоси тез орада тугашини тахмин қилганди.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.