Ўзбекистон

Қашқадарёда 3 нафар блогер қамалди

Улар товламачилик билан айбланган.

Қашқадарёда 3 нафар блогер қамалди

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида 3 нафар блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва “Инсон ҳуқуқлари” мустақил ташкилоти аъзоси, “Ҳимоячи блогерлар” МЧЖ раҳбари Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилгани, уларга ЖКнинг товламачилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Қайд этилишича, улар бир нечта фуқаролардан товламачилик йўли билан пул ундирган. Наргиза Келдиёрова фермер бўлиб ишлаган. У фермер ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзининг таъбирича Косон тумани ҳокимининг ноқонуний ҳаракатларини ёритиб келган. Дилдора Ҳакимова эса Косон тумани МИБнинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан президентга бир неча бор мурожаат қилган.

 

Қашқадарё вилояти суди Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур блогерларга нисбатан ҳақиқатда ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “В” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Суднинг 2024 йил 28 февралдаги ажрими билан блогерларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.