Ўзбекистон

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини якунлади

Демаркация ҳужжатининг ҳажми 8 минг саҳифадан ошади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш жараёнини якунлади

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар берди Zakon.kz

 

Айбек Смадияровнинг қўшимча қилишича, тегишли келишув икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган ва у икки давлат парламентлари томонидан ратификация қилинган.

 

«Ушбу келишувнинг кучга кириши Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича 19 йиллик жараён тўлиқ якунланганини англатади», — деди Қозоғистон ТИВ расмий вакили.

 

Шунингдек, Қозоғистон ТИВ вакилининг сўзларига кўра, 2357 километрлик чегара 1301 чегара белгиси билан белгиланган ва битта демаркация ҳужжатида акс эттирилган, унинг ҳажми 8000 саҳифадан ошади.

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Боткин қабристонида девор қулаб, қабр тошларига зарар етди: қурилиш тўхтатилди

Буюртмачи ва пудрат ташкилотига шикастланган қабр тошларини тиклаш мажбурияти юклатилди.

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Ўқитувчи ўқувчини калтаклади: Оҳангарондаги мактабда ҳолат ўрганилмоқда

Шунингдек, унга аввал ҳам қўпол муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар текширилмоқда.

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Дорихоналарга дори воситалари мажбуран қўшиб сотиляптими? Рақобат қўмитаси ҳолатни ўрганмоқда

Ўзбекистонда айрим дори етказиб берувчилар дорихоналардан буюртма қилинмаган препаратларни ҳам сотиб олишни талаб қилаётгани айтилмоқда.

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Ўзбекистонликларнинг хорижда қолиб кетган маошлари ундирилди: 850 минг доллар қайтарилди

Хориждаги 817 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи ва компенсациялар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқди.

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Рулда ухлаш оқибати: Андижонда юк машинаси ЙТҲга учради

Юк машинаси йўлдан чиқиб кетиб, яқин атрофдаги турар жойларга зарар етказди.

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сувни ортиқча олганларга молиявий жазо: 2027 йилдан янги тартиб кучга киради

Сув олиш лимитидан ошиш, шартномасиз ёки рухсатномасиз сув олиш қоидабузарлик ҳисобланади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.