Ўзбекистон

Қозоғистонда 2 ёшли бола 105 та магнит ютиб юборди

Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.

Қозоғистонда 2 ёшли бола 105 та магнит ютиб юборди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида шифокорлар 2 ёшли боланинг ошқозонидан 105 та магнит шарчасини олиб ташлашди.

 

Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, 20 февраль куни Олмаота шаҳридаги Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказига 2 ёшли бола ёт жисм ютиб юбориш эҳтимоли билан олиб келинган.

 

Ота-онасининг сўзларига кўра, бола тахминан бир ҳафта олдин меҳмондорчиликда бўлиб, металл магнитларни ютиб юборган бўлиши мумкин. Уларнинг аниқ сони номаълум бўлган.

 

Шифокорлар рентген текширувида боланинг қорин соҳасида 6,2 × 2,2 см ўлчамдаги зич металл жисми борлигини аниқлашди. Бемор шошилинч равишда касалхонага ётқизилган. Мутахассислар аввал магнитларни эндоскопик йўл билан олиб ташлашга ҳаракат қилишди, аммо уларнинг бир-бирига зич ёпишиб қолганлиги сабабли буни амалга ошириб бўлмади.

 

Шифокорлар жарроҳлик амалиёти – лапаротомия ва гастротомия ўтказишга қарор қилишди. Операция давомида боланинг ошқозонидан 105 та магнит шарчаси чиқариб олинди.

 

Операциядан сўнг бола реанимация бўлимига, кейинчалик эса жарроҳлик бўлимига ўтказилди. Шифокорларнинг айтишича, ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.