Жаҳон

Қрим кўпригига ракета ҳужуми уюштирилди

Кўприкда махсус хизматлар томонидан тутун пардаси ўрнатилди.

Қрим кўпригига ракета ҳужуми уюштирилди

 

Аннекция қилинган Қримни Россия билан боғловчи кўприкка ракета ҳужуми уюштирилди.

 

Қрим кўприги ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими иккита ракетани уриб туширди, деди Россия томонидан аннекция қилинган Қрим раҳбари Сергей Аксёнов. Унинг қўшимча қилишича, кўприкка зарар етмаган. Шунингдек, аннекция қилинган Қрим раҳбарининг маслаҳатчиси Олег Крючков ҳам кўприк билан боғлиқ вазият юзасидан маълумот берди.

 

«Махсус хизматлар томонидан тутун пардаси ўрнатилди. Тез орада транспорт ҳаракати қайта тикланади», — дейди у.

 

Ижтимоий тармоқларда Керчдан видеолар чоп этилмоқда. Кадрларда кўприк ҳудудида тутун борлигини кўриш мумкин. Қрим кўпригида автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўсиб қўйилди, деб хабар қилди штаб. Бирзодан кўприк транспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилган.

 

Россия Мудофаа вазирлиги Украина армияси Қрим кўпригига “зарба берувчи версияга айлантирилган С-200 зенит-ракеталари билан ҳужум қилганини билдирди. Вазирликнинг таъкидлашича, ракеталар ҳавода аниқланган ва тутиб олинган.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Уйига бостириб кириб, машинага мажбурлаб ўтқазишди: Россияда ўзбекистонлик эркакни ўғирлаган тўда жазоланди

Эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилган тўрт киши қамалди.

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

Нурмагомедовнинг БААдаги жанжали қамоқ билан якунланди: жангчи олти ойга ҳукм қилинди

БААда жанжални видеога олган икки киши ҳам олти ойга қамалиб, 300 минг дирҳамдан жаримага тортилди.

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Саудия Арабистонига ракета ҳужуми: ҳусийлар иккита баллистик ракета учирди

Ҳусийлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва Шарқий-Ғарбий нефть қувуридаги насос станциясига ҳам ҳужум қилганини даъво қилмоқда.