Спорт

“Реал Мадрид” “касалхонаси”

Охирги вақтларда клубнинг бир нечта асосий футболчилари жароҳат олди.

“Реал Мадрид” “касалхонаси”

Айни вақтда "Реал Мадрид" ўзининг энг ёмон дамларини бошдан кечиряпти. Асосий таркибдан 8 нафар футболчи жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Шу сабабдан клуб ичида ўзгаришлар рўй берди.

 

Мадрид касалхонасида бир қатор юлдуз футболчилар даволанмоқда. Дарвозабон Тибо Куртуа август ойида машғулотларда жароҳат олган, ижарага олинган Кепа Арризабалага эса ноябрь ойида Чемпионлар лигаси доирасида «Брага» билан ўйин олдидан ўнг қўл мушакларини жароҳатлаган эди. Ҳимоячи Эдер Милитао Примеранинг 1-турида «Атлетик»га қарши ўйинда майдонни эрта тарк этганди. Ярим ҳимоячи Аурелиен Тчоуамени чап оёғидаги жароҳат сабаб, Эдуардо Камавинга эса тиззасининг ташқи таянч боғлами ёрилишидан азият чекмоқда. Иккаласи ҳам 2023 йил охиригача барча ўйинларни ўтказиб юборишади.

 

Жуд Беллингем ҳам яқинда жароҳат сабаб «Валенция» билан учрашувни ўтказиб юборди, Винициус Жуниор эса Бразилия терма жамоаси учун ўйинда тиззасидаги жароҳати яна қайталанди. Шунингдек, Арда Гулер ҳам жароҳатлари туфайли янги жамоасида ҳали дебют ўтказа олмайди. "Реал Мадрид"да бош шифокор Нико Михичнинг бўшатилишига ҳам айнан Гулер сабаб бўлган.

 

Хорватиялик шифокор Мадрид клубига 2017 йилда келиб қўшилган эди. Илгари у хусусий испан клиникасида директор лавозимида ишлаган. Михич «Реал» президенти Флорентино Перес ва хорватиялик футболчилар Лука Модрич ва Матео Ковачич билан яқин эди. Фақат 2017 йилга келиб у клубда расмий лавозимга эга бўлган.

 

Баъзи ўйинчилар Михичнинг усулларини шубҳа остига қўйишди, лекин у ва фитнес мураббийи Антонио Пинтус доимий равишда «Реал» футболчиларини энг катта ўйинларда юқори формага келтиришди. Бироқ, 2022/2023 йилги мавсумда бир қатор муаммолар бошланди. Мисол учун, бу Карим Бензема, Давид Алаба ва Дани Себаллос билан содир бўлди.

 

Гулерга нима бўлди?

 

Турк футболчиси ёзда кичик жароҳати билан «Реал»га ўтди. Гулер ва унинг жамоаси мавсум аввалида Америка Қўшма Штатларида машғулот ўтказди ва футболчи техникаси билан атрофдагиларни хурсанд қилди. Аммо Арданинг аҳволи яхшиланмади. Икки ҳафта давомида тиббиёт ходимлари операция қилиш ёки консерватив даволанишни давом эттириш ҳақида қарор қабул қилишди. Михич жарроҳлик амалиётига қарши эди. Аммо бошқа шифокорлар уни ўтказиш кераклигини айтишди. Охир-оқибат, клуб баёнотида Гулернинг қайтиши учун тахминий вақт - олти-саккиз ҳафта деб эълон қилинди. Сентябрь ойида Гулер машғулотларга қайтди. «Лас-Пальмас» билан ўйин олдидан Карло Анчелотти Ардани таркибга киритишини такидлаганди. Аммо ўйиндан бир кун олдин футболчида янги жароҳат пайдо бўлди. Ноябрь ойида Арда «Брага» билан Чемпионлар лигаси ўйини учун таркибга киритилди, аммо майдонга тушмади. Бир ҳафта ўтгач, янги жароҳат маълум бўлди. "Реал Мадрид" бундан буён вундеркинднинг қайтиш вақтини айтмаслигини маълум қилди. Клуб вазиятдан хавотирда, аммо жамоа футболчига ишонади ва унинг тўлиқ тузалиб кетишини кутмоқда. Гулер билан боғлиқ муаммолардан сўнг Михич ишдан бўшатилди.

custom img

Эрон терма жамоаси сардори: “Сиёсат сабаб ЖЧ кайфияти бузилди”

Эрон бош мураббийи Амир Ғаленоий тайёргарлик жараёнида юзага келган қийинчиликларга қарамай, жамоа турнирда муносиб иштирок этишига ишонч билдирди.

custom img

Швеция Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади

Швеция гуруҳ босқичидаги илк учрашувда Тунисни 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

FIFА австралиялик ҳакамни қўл ишораси сабаб текширмоқда

Унинг трансляция вақтида намойиш этилган қўл ишораси оқ танлилар устунлигини тарғиб қилувчи рамз сифатида талқин қилинмоқда.

custom img

ЖЧ — 2026. Қатар Швейцариядан очко тортиб олди, Бразилияда дуранг, Шотландия ва Австралияда ғалаба

24 йиллик танаффусдан сўнг мундиалга чиққан Туркия мусобақани кутилмаган мағлубият билан бошлади.

custom img

Келажакда Жаҳон чемпионатида 64 та терма жамоа иштирок этиши мумкин

FIFА президенти Жанни Инфантино фикрига кўра, янги формат футболни янада кўпроқ мамлакатларга олиб киришга хизмат қилади.

custom img

АҚШ Парагвайни 4:1 ҳисобида мағлуб этди

АҚШ терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини йирик ғалаба билан бошлади.

custom img

Хитойнинг Буюк Хитой деворида Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш тадбири ўтказилди

Тадбирда нафақат ватандошлар, балки Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам қатнашиб, Ўзбекистон футболчиларига омад тилади.

custom img

Месси, Роналду ва Ямал: ЖЧ-2026 да рекордлар янгиланиши мумкин

ЖЧ-2026 да голлар ва иштирокчилар сони бўйича янги рекордлар кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"