Жаҳон

Россия дон шартномаси бекор қилинганини эълон қилди

Кремль келишувга қайтиш шартларини маълум қилди

Россия дон шартномаси бекор қилинганини эълон қилди

 

Россия шартлари бажарилмагани учун дон шартномаси ўз кучини йўқотди. Бу ҳақда 17 июль куни Россия президенти Дмитрий Песков айтиб ўтди.

 

«Қора денгиз келишувлари бугундан ўз кучини йўқотди. Россия Федерацияси Президенти аввалроқ айтганидек, охирги муддат — 17 июль. Афсуски, ушбу Қора денгиз келишувининг Россияга тегишли қисми ҳозиргача бажарилмаган. Шунинг учун келишув тугади», — деди Песков.

 

У Москва дон келишувининг Россияга тегишли қисми бажарилиши биланоқ шартномага «дарҳол қайтишига» ишонтирди. Песковнинг қўшимча қилишича, Россия келишув бўйича позицияси Қрим кўпригига ҳужумдан олдин ҳам эълон қилинган, шунинг учун сўнгги воқеалар Москва қарорига таъсир қилмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 16 июль куни охирги кема Қора денгиз дон ташаббуси доирасида Одесса портини тарк этган эди. Шунингдек, 14 июль куни Туркия Россия президенти Владимир Путин дон шартномасини узайтиришни қўллаб-қувватлаганини эълон қилди, бироқ Песков буни рад этган.

 

Маълумки, Россия Москва банклардан бири учун SWIFTʼдан фойдаланишни қайта тиклашни, шунингдек, жаҳон бозорларига қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини етказиб беришни қайта йўлга қўйиш ҳамда суғурта ва қайта суғурталаш бўйича чекловларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.