Ўзбекистон

Самарқандда ИИБ ходими аёл кишига куч ишлатди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Самарқандда ИИБ ходими аёл кишига куч ишлатди

Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими аёл кишига нисбатан куч ишлатгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев маълумот берди.

 

Қайд этилишича, ҳолат 9 июнь куни жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги хизматга жалб қилинган профилактика инспектори С.Эшонқулов билан юз берган. У соат 22:00 ларда Самарқанд шаҳар Даҳбет кўчасидаги автомобиль йўлининг қатнов қисмида фуқаролар жанжал қилаётганлигини кўриб, уларни 6-сон ИИБга олиб борган. Уларнинг содир этган қилмишини расмийлаштириш давомида профилактика инспектори ва ушбу шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келган. 

 

Жараёнда профилактика инспектори икки нафар фуқароларга нисбатан амалдаги қонунчиликка зид равишда жисмоний куч ишлатган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, профилактика инспектори С.Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан бўшатилган.

 

Тўпланган ҳужжатлар иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.

custom img

Россияда ўзбекистонлик мигрантлар ўрдакча юришга мажбурланди

Ўтказилган рейд давомида улар Россия ҳудудида ноқонуний яшаб келгани аниқланган.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази Рамазон ҳайити арафасида очилади

Бу ҳақида президент ёшлар билан мулоқот пайтида маълум қилди.

custom img

Фарғонада болалар заҳарланиши ортидан жиноий иш очилди

Ҳозирда тегишли турдаги экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда ёш оилаларга уй-жой ипотекаси бўйича имтиёзлар берилади

Кредит ставкасининг 14 фоиздан ошган қисми бюджетдан қоплаб берилади.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчиси 10 минг доллар билан ушланди

У давлат захирасидаги 4 сотих ерни ҳокимликдаги танишлари ёрдамида сохта маълумотлар асосида харидор номига расмийлаштириш эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

“Путин Киевни уч кунда эгаллашини айтганига тўрт йил тўлди” — Владимир Зеленский

Украина президенти урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан халққа мурожаат қилди.

custom img

Ўзбекистонда “Ўқув марказлари уюшмаси” ташкил этилмоқда

Уюшмага аъзо бўлган хусусий ўқув марказларига биносини ижарага берган тадбиркорлар ижарадан олинадиган даромад ва фойда солиғини тўлашдан озод этилади.

custom img

Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"