Жамият

Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқланди

Навоий вилоятида божхона ходимлари 1,5 аср аввал чоп этилган пулларни олиб чиқиб кетаётган шахсларни аниқлади, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

Навоийда XIX асрга тегишли танга ва қоғоз купюраларни хорижга олиб чиқиб кетаётган шахслар аниқланди

 

 

Маълум қилинишича, Навоий аэропорти чегара божхона пости орқали хорижга учиб кетаётган фуқаро П.С. ҳамда Д.Т.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган ва ушбу шахслар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада ушбу фуқароларга тегишли бўлган сумка ичида декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона танга ва 8 дона қоғоз купюралар борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатда фуқаролар Ўзбекистоннинг 1998 йил 29 августдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги 678-И-сонли қонуннинг 8-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги низом талабларини бузишга уринган ва улар купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга уринган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.