Спорт

Тен Хаг жамоасини омадсизлик тарк этмаяпти

Мураббий Англия кубоги финалига қадар кўп ўйинчиларини йўқотди.

Тен Хаг жамоасини омадсизлик тарк этмаяпти

 

"Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўйинини томоша қилиш кўпчилик мухлислар учун қизиқмасдек туюлганди. Сабаби, "Манчестер Юнайтед" кўплаб футболчиларини йўқотганди. Уларнинг акрарияти ўтган ўйинларда жароҳат олишганди. "Арсенал" эса ўйинга йўқотишларсиз келди.

 

Ажабланарлиси, "Манчестер Юнайтед" биринчи бўлимда меҳмонларга яхши қаршилик кўрсата олди. Дарвоза томон кўпроқ зарбалар йўлланди. Бироқ, бу вақт ичида "Арсенал" гол уришга муваффақ бўлди. Бу сафар манчестерликларнинг ярим ҳимоясида айрим камчиликлар сезилди. Тезкор ҳужум Троссарднинг гол уриши билан якунланди. Бу ўйингача ҳам у ушбу чемпионатдаги голлари ва майдонда ўтказган дақиқалари бўйича ҳам жамоадаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлиб турганди. "Арсенал" захира ўриндиғида ўтирган Мартинелли анъанага кўра иккинчи бўлимда майдонга тушган бўлсада, узоқ вақтдан бери баҳсларда иштирок этмаяпти.

 

"Манчестер Юнайтед"да Диалло ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан учрашувда ажралиб турди. У мазкур чемпионат бошидан бери бошланғич таркибда дебют қилди ва бутун майдон бўйлаб эркин ҳаракат қилди. Жароҳатидан тикланишда давом этаётган Бруно Фернандеш ўйинни трибунадан томоша қилди. “Манчестер Юнайтед”нинг вингерлар билан боғлиқ муаммоларини инобатга оладиган бўлсак, Диалло эртароқ майдонга тушмагани бироз ажабланарли. "Манчестер Юнайтед" футболчиси томонидан дарвоза томон йўлланган биринчи зарба 68-дақиқада содир бўлди. Бу Каземиро томонидан ижро этилди. Бир дақиқадан сўнг "Юнайтед" мажбурий алмаштиришни амалга оширди. Диалло жароҳат олди, ўрнига Энтони майдонга тушди. Кейин Майну ҳам кичик тўқнашувдан сўнг, оқсоқланиб қолди. Бу ҳолда Англия кубоги финалига қадар Тен Хагда умуман ўйинчи қолмайдиганга ўхшайди. Учрашув охирига яқинлашган сари ўйин шиддатли тус олди. Битта гол эвазига устунликка эга бўлган "Арсенал" манчестерлик футболчиларни вазиятларни яратишга имкон беришди. Гарчи ўйин сўнгида меҳмонлар кўпроқ имкониятларга эга бўлган бўлсада. Бу орада Онана иккита ажойиб сейвни амалга оширди. "Манчестер Юнайтед" бошқа гол ўтказиб юбормади, аммо ўша оқшом рақиб дарвозасига гол ура олмади.

 

Бу ғалабадан сўнг "Арсенал" "Сити"дан бир очко фарқ билан биринчи ўринга чиқиб олди. Лондонликларнинг "Эвертон"га қарши битта ўйини қолди. Баҳс Лондонда бўлиб ўтади. Гвардиола шогирдлари яна икки марта, меҳмонда "Тоттенҳем"га қарши ва уйда "Вест Хем"га қарши ўйнашлари керак бўлади. Иккала учрашувда ҳам ғалаба қозонган тақдирда, "Сити" қаторасига тўртинчи марта чемпионликни кафолатлайди. Аксинча бўлса, «Арсенал»нинг ўйинини кутиши тўғри келади.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"