Ўзбекистон

Тезлик учун жарима тартиби ўзгариши мумкин

Энди ҳайдовчилар белгиланган тезликдан 10 км/соат оширгандагина жаримага тортилади.

Тезлик учун жарима тартиби ўзгариши мумкин

 

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига тақдим этилди. Ушбу ташаббус Вазирлар Маҳкамаси томонидан илгари сурилган бўлиб, қонун лойиҳаси қабул қилинса, тезликни ошириш билан боғлиқ жарима тизими ўзгаради.

 

Янги қонун лойиҳасига кўра, радар ва автомобиль спидометри кўрсаткичларидаги эҳтимолий хатоларни ҳисобга олган ҳолда, жарима белгиланган тезликдан 10 км/соат чегириб ҳисобланади.

 

Ҳозирги амалиётда эса бу фарқ 5 км/соат билан чекланади. Масалан, агар йўлда 60 км/соат тезлик белгиланган бўлса, ҳайдовчи 69 км/соат тезлик билан ҳаракатланса, унга 64 км/соат (5 км/соат чегирма билан) учун жарима қўлланилади. Янги қонун қабул қилинса, бу чегирма 10 км/соат бўлади ва жарима 59 км/соат ёки ундан юқори тезликда белгиланган тартибда қўлланади.

 

Мазкур ўзгариш йўл ҳаракати қоидаларини янада адолатли қилиш, радар ва спидометр ўлчовларининг аниқ бўлмаганлиги сабабли ҳайдовчиларга асоссиз жарима солиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида таклиф этилган.

 

Расмийлар ушбу қонун ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жарима тизимининг аниқ ва шаффоф бўлишини таъминлашга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда