Ўзбекистон

Тошкент аэропортида салкам 110 минг доллар тўхтатиб қолинди

Сўнгги кунларда аэропортда валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди.

Тошкент аэропортида салкам 110 минг доллар тўхтатиб қолинди

Сўнгги кунларда аэропортда валюталарни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишлар ортди.

 

Жумладан, Нью-Йоркка парвози олдидан йўловчилардан бири қўл сумкасидаги 42 200 АҚШ доллари ҳақида божхона ходимларига на оғзаки, на ёзма тарзда маълум қилишни “унутиб” қўйибди.

 

Истанбулга учиб кетаётган 2 нафар йўловчилардан бирининг 19 900 АҚШ долларини, иккинчисининг эса 18 200 АҚШ долларини қўл сумкаларида “бамайлихотир” олиб чиқишга уринишлари наф бермади.

 

Янги йилнинг илк кунида эса Пекинга сафарга отланган хорижий фуқаро йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 12 200 АҚШ долларини олиб чиқаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

 

Шунингдек, божхона ходимлари Бишкекка учиб кетаётган йўловчининг 4450 АҚШ долларини ва Нью-Йоркка учиб кетаётган йўловчининг 11 810 АҚШ долаларини ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишини бартараф этишди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

custom img

Тошкент аэропортида каннабис мойини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Яна бир ҳолатда Тошкент туманида ҳаракатланаётган “Damas”дан 12 992 дона “Сибутрамин” моддаси бўлган кофе маҳсулоти аниқланган.

custom img

Рақобат қўмитаси мактаб бозорларида нархларни асоссиз оширмасликка чақирди

Қўмита савдо нуқталарида ўқув қуролларини ҳамёнбоп нархларда харид қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш муҳимлигини билдирди.

custom img

Тошкент вилоятида Cobalt Spark'ни йўлдан чиқариб юборди: ота ва ўғил ҳалок бўлди

Ҳодиса жойидан қочган Cobalt ҳайдовчиси қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

custom img

Тошкент ҳайвонот боғида ҳайвонларга тош отган шахс жаримага тортилди

Қоидабузар ўз қилмиши учун узр сўраган.

custom img

Туркияда 10 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси шубҳали пул ўтказмалари бўйича тергов қилинмоқда

Уларнинг айримлари суд қарорига асосан жазони ижро этиш муассасасида, айримлари эса депортация марказида сақланмоқда.

custom img

Президент Хивадан Урганчга янги автомобиль йўли орқали қайтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи якунланди, давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

custom img

Мандат натижалари эълон қилинди: 209 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Бу йил олий таълимга қабулда давлат гранти бўйича ўртача ўтиш бали 134,6 балл, контракт бўйича 93,7 баллни ташкил этди.

custom img

Tошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди

Ишчи гуруҳ Тошкент ИЭСдаги фильтрлаш тизимларини модернизация қилиш ва атмосфера ҳавосига салбий таъсирни камайтириш чоралари юзасидан тавсиялар берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"