Жаҳон

Туркияда учаётган самолётни яшин урди

Самолёт Бодрумга хавфсиз қўнган.

Туркияда учаётган самолётни яшин урди

 

Туркияда Истанбулдан Бодрумга учаётган Pegasus Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти чақмоқ уришига қарамай, хавфсиз тарзда қўнди. Дастлаб Бодрумнинг Милас аэропортига қўниши режалаштирилган самолёт, ноқулай об-ҳаво туфайли йўналишини ўзгартириб, Эгей минтақасидаги Даламан аэропортига қўндирилган эди.

 

Хабар берилишича, ҳаво шароити яхшилангач, самолёт яна Бодрум томон парвоз қилган. Аммо парвоз вақтида кутилмаган ҳолат юз берган — самолётни яшин урган. Воқеа самолёт бортидаги йўловчилар учун ваҳимали бўлсада, ҳеч кимга зарар етмаган.

 

Самолёт охир-оқибат Бодрумга муаммосиз қўнган. Техник мутахассислар томонидан ўтказилган текширувларда ҳаво кемасида ҳеч қандай жиддий носозлик аниқланмаган. Воқеа Туркия ижтимоий тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди, кўпчилик учувчилар ва экипаж аъзоларининг ҳушёрлигига ва самолётнинг техник барқарорлигига қойил қолди.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.