Жаҳон

Украина Нидерландия қуролларидан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин

Бу ҳақида Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари маълум қилди.

Украина Нидерландия қуролларидан Россия ҳудудига зарба бериш учун фойдаланиши мумкин

Нидерландия Россия ҳудудидаги нишонларга зарба бериш учун Украинага ҳарбий ёрдам доирасида етказиб берилган қуроллардан фойдаланишини маъқуллади. Нидерландия Мудофаа вазирлиги раҳбари Рубен Брекелманс интервьюда:

 

"Украинага бизнинг қуролларимиздан мудофаа мақсадларида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ Россия ҳудудида фойдаланишга рухсат берилган", — деди.

 

У бошқа Ғарб давлатларини ҳам худди шундай йўл тутишга чақирди.

 

"Агар ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлган Украина чегара ҳудудлари ёки Россия аэродромларидан ҳужумга учраса, у ҳарбий нишонларга ҳужум қилиши мумкин — бу душман ракеталари учун ҳам амал қилади", — дея таъкидлади Брекелманс.

 

Унинг маълум қилишича, рухсат F-16 қирувчи самолётларига ҳам тегишли. Олдинроқ Нидерландия қуролли кучлари қўмондони Онно Эйхелхайм ҳам Киевда уруш қонунларига кўра, F-16'дан фойдаланиш ва парвоз масофаси бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқлигини айтган эди. Нидерландия Украинага 24 та F-16 қирувчи самолётини топширишга ваъда берган, бироқ уларнинг қанчаси мамлакатда жойлаштирилгани номаълум.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

custom img

Эрон Ироқ нефть танкерларининг бир қисмига Ҳормуз бўғозидан ўтишга рухсат берди

Бағдод бу масалани Эрон расмийлари билан муҳокама қилган.

custom img

Хитой роботи 100 метрга югуриш бўйича инсон рекордини янгилади

Ҳонор компанияси томонидан ишлаб чиқилган “Яшин” номли гуманоид робот 100 метр масофани 9,32 сонияда босиб ўтган.

custom img

Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли АҚШ виза чеклови бекор қилинди

Суд Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топди.

custom img

Нетаняху Эрдоғанни кескин танқид қилди

Исроил Туркиянинг Нетаняхуни халқаро қидирувга бериш ҳақидаги талабига жавоб берди.

custom img

Россиянинг “Яблоко” партияси парламент сайловларидан четлатилди

Партия вакиллари сайловдан четлатилиш ортида сиёсий сабаблар турганини билдирган.

custom img

Сомалида болалар орасида очлик инқирози кучаймоқда – ЮНИСEФ

2026 йилнинг дастлабки олти ойида тўйиб овқатланмаганлик учун тиббиёт муассасаларига ётқизилган болалар сони 32 фоизга ошган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"