Ўзбекистон

Хитой раҳбарининг асари илк бор ўзбек тилида чоп этилди

Тошкентда Си Сзинпиннинг “Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида” номли китоби тақдим этилди.

Хитой раҳбарининг асари илк бор ўзбек тилида чоп этилди

Тошкент шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпиннинг ўзбек тилида илк маротаба нашр этилган “Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамияти, ХХРнинг Адабиётларни хорижий тилларда нашр этиш ва тарқатиш бошқармаси, ХХРнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамкорлигида ташкил қилинди.

 

 

Тақдимотда Хитой Инсон ҳуқуқларини ўрганиш жамиятининг ижрочи вице-президенти Тсзян Тсзянго, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази директори Акмал Саидов, ХХРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ю Сзюн, шунингдек илмий доиралар, давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус ва ОАВ вакиллари қатнашди.

 

 

Чиқишларда таъкидланишича, мазкур китоб Хитойнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласидаги консептуал ёндашувларини ёритувчи муҳим манба ҳисобланади. Асарнинг ўзбек тилида нашр этилиши илмий-маърифий алмашинувни кенгайтириш, давлатлараро мулоқотни чуқурлаштириш ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришда катта имкониятлар яратиши қайд этилди.

 

 

Тадбир якунида меҳмонлар ва иштирокчиларга ХХР Раиси Си Сзинпиннинг “Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида” номли китобининг ўзбек тилидаги нашри топширилди.

custom img

Тошкентда 3 августгача айрим йўллар ёпилади

Мустақиллик шоҳ кўчасининг иккинчи қисмида асфальт ётқизиш ишлари якунланaди.

custom img

Damas'да 28 нафар бола ташиган ҳайдовчига жарима бали ёзилди

Болаларнинг беш нафари автомобилнинг олд ўриндиғида жойлаштирилган бўлган.

custom img

Ўзбекистонда замонавий бассейн қурган тадбиркорларга 100 млн сўмгача субсидия берилади

2028 йилгача фойдаланишга топшириладиган дастлабки 100 та бассейн учун қурилиш ва ишга тушириш харажатларининг 50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл транспорти соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темир йўл тизимини янада модернизация қилиш бўйича режаларни маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонликлар Қирғизистонда 15 кунгача рўйхатдан ўтмасдан юриши мумкин бўлади

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашувида Садир Жапаров минтақа учун Шенген визасига ўхшаш ягона туристик виза жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўзбекистонда жазирамага қарамасдан, ёзги туризмга қизиқиш ортмоқда

2026 йилнинг дастлабки олти ойида мамлакатга 6,56 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 25 фоизга кўпдир.

custom img

Қорақалпоғистонда фермерлар учун махсус акселератор дастури йўлга қўйилади

Лойиҳа Абу-Даби тараққиёт жамғармаси молиявий кўмагида ICBА ва Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

custom img

Самарқандда пулга муҳтож аёлларни чет элга юбораётган 21 ёшли қиз ушланди

У бир аёлни Россияга жўнатишга уринган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"