Жаҳон

Хитой Украинадаги ўйин қоидаларини ўзгартира оладиган ягона кучми?

Франция расмийлари Пекин низонинг ҳар икки томонига бирдек таъсир кўрсата олади, деб ҳисобламоқда.

Хитой Украинадаги ўйин қоидаларини ўзгартира оладиган ягона кучми?

 

Хитой Украинадаги урушда ўйин қоидаларини ўзгартира оладиган кам сонли давлатлардан бири. Бу ҳақда журналистларга Эммануэль Макроннинг Хитойга ташрифи арафасида Франция президенти девонидаги манба маълум қилди, деб ёзади CNN.

 

“Аниқки, Хитой Ер юзидаги кам сонли давлатлардан бири – эҳтимол дунёдаги ягона давлат – у ҳар икки томон учун можарога ўзгартирувчи таъсир кўрсатади”, дейилади манбада.

 

Макрон чоршанба куни Пекинга ташрифини бошлайди ва 8 апрель куни Хитойни тарк этишдан олдин жанубий Гуанчжоу шаҳрига ҳам боради.

 

ХХР раиси Си Цзиньпин ва Бош вазир Ли Сян билан режалаштирилган учрашувларда Макрон "Украина халқи учун фойдали бўлган ташаббусларни синаб кўриш учун макон топишни ва ўрта муддатли истиқболда бу урушни тугатиш учун ечим излаш йўлини топишни мақсад қилган”, дейилади хабарда.

 

Шунингдек, у Европа Иттифоқи ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик масаласини кўтариши кутилмоқда, чунки унга Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳамроҳлик қилади.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Украина бўйича музокаралар ноябрда Абу-Дабида ўтказилиши мумкин — Песков

Кремль Украина бўйича музокаралар дастлаб Россия, АҚШ ва Украина иштирокида ўтишини билдирди.

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Европада жазирама оқибати: 50 мингдан ортиқ киши вафот этган

Энг кўп ўлим ҳолатлари Италия, Франция, Испания ва Германияда қайд этилган.