Хитойда 100 дан ортиқ йўловчиси бор самолёт ҳалокатга учради
Самолёт ҳалокатидан кейин кучли ўрмон ёнғини юзага келган.

“China Eastern Airlines” авиакомпаниясига тегишли “Боинг–737” самолёти Хитой жанубида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 132 киши бўлгани айтилмоқда.
“Flightradar” маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт маҳаллий вақт билан соат 13:15 да Кунминдан учган ва Гуанчжоу томон йўл олган. Соат 14:20 атрофида Учжоу ҳудудида тезликни кескин камайтира бошлаган ва қулай бошлаган. Шундан сўнг радар экранларидан йўқолиб қолган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот ҳозирча келиб тушмаган. Қидирув ва қутқарув ишлари бошлаб юборилган.








