Ўзбекистон

Яна бир ўзбек киноси “Энг яхши фильм” деб топилди

У Қирғизистонда ўтган фестивалида ушбу номинацияга лойиқ кўрилди.

Яна бир ўзбек киноси “Энг яхши фильм” деб топилди

23-26–апрель кунлари Қирғизистонда ўтган ХII Халқаро қисқа метражли фильмлар фестивалида ёш режиссёрлар Адҳамжон Абдураҳмонов ва Шерзод Назаров томонидан ишланган “Шамол одамлари” қисқа метражли фильми танловнинг “Энг яхши фильм” номинациясида ғолиб бўлди.

 

 

Бугун Ренессанс кино уйида Кинематография агентлиги раҳбарияти фильм ижодкорларини табриклаб, уларнинг ҳар бирига пул мукофоти берилишини таъкидлади. Агентлик жамоаси ёш режиссёрларни эришган ғалабаси билан табриклаб, келгусидаги фаолиятида омад тилади.

 

 

— Юртимизда сўнгги йилларда ёш киноижодкорларга бўлган эътибор ҳар қачонгиданда ортган. Муҳтарам Президентимизнинг уларга бераётган имкониятлари ҳам мана ўзини оқлай бошлади. Биз бугун мазкур фильм ижодкорларини табриклаган ҳолда, келгуси ишларида ҳам зафарлар тилаймиз. Ўйлаймизки, ёшларимиз томонидан халқаро даражадаги фильмлар ҳали кўп яратилади, — деди Фирдавс Абдухолиқов.

 

Маълумот учун, Адҳамжон Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, Шерзод Назаров эса Бутунроссия давлат кинематография институти Тошкент филиали талабаси.

 

 

Фильмда Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидан ташқари, Ўзбекистоннинг барча 11 та вилоятини велосипедда кезган Файзулло, Мардон ва Ҳамроқул исмли кекса дўстларнинг саёҳати тасвирланган. Пандемия сабаб уларнинг бу 2 манзилга бориш орзуси амалга ошмай қолади. Орадан икки йил ўтиб, 73, 79, 83 ёшдаги уч дўст яна сафарга чиқиш имконига эга бўлишади. Кинокартинада мақсад сари ортга қайтмаслик илгари сурилади.

 

“Шамол одамлари” фильмининг сценарий муаллифи ва режиссёрлари Шерзод Назаров ва Адҳамжон Абдураҳмон, оператор Жавоҳир Турғунов, продюсер Фурқат Усмонов, маслаҳатчи Юсуф Розиқов.

 

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

custom img

Ўзбекистонда 2050 йилга бориб туғилишлар сони 1,2 миллиондан ошиши мумкин

2050 йилга келиб мамлакатда бир йил давомида дунёга келадиган болалар сони 2025 йилга нисбатан 40 фоиздан кўпроққа ошиши прогноз қилинган.

custom img

Ҳаракатланаётган икки автомобиль устига дарахт қулаб тушди

Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"