Ўзбекистон

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

Шунингдек, хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари махсус автоматлаштирилган қурилмалар орқали ҳам аниқланиши мумкин.

Йўл чизиғини босганлик учун жарима тартиби ўзгарди: қайси жойларда баённома расмийлаштирилмайди?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 октябрдаги 596-сон қарорига мувофиқ, 1 ноябрдан чорраҳалар ва қайрилиб олиш жойлари яқинида йўл чизиқларини босиб ҳаракатланган ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш тартиби ўзгаради.

 

Унга кўра, чорраҳагача бўлган 50 метр ва қайрилиб олиш жойларигача бўлган 20 метр масофада 1.1 ва 1.3 йўл ётиқ чизиқларини босиб ҳаракатланганлик учун Йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилмайди.

 

Шунингдек, қарор билан ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини бошқариш ва йўловчиларни ташиш вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали аниқлашга рухсат берилди.

 

Яъни эндиликда хавфсизлик камарини тақмаслик ҳолатлари нафақат ЙПХ ходимлари, балки техник талабларга жавоб берадиган ва маълумотларни “Маъмурий амалиёт” модулига автоматик равишда узатиш имкониятига эга махсус қурилмалар орқали ҳам қайд этилиши мумкин.

 

Қарорда стационар, яъни қўзғалмас радарлар жойлашган ҳудудларда йўл белгиларини ўрнатиш талаби ҳам белгиланган. Унга кўра, радар жойлашган ҳудудда ва ундан 250 метрдан кам бўлмаган, 500 метрдан кўп бўлмаган масофада 5.43 йўл белгиси ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонга юк ташиш қимматлашади: айрим маҳсулотлар бундан мустасно

Афғонистонлик тадбиркорлар бу ўзгариш ички бозордаги маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкинлигини билдирмоқда.

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Сувдан қарзи бор истеъмолчиларнинг электр тўловлари чекланадими? Янги тартиб маълум қилинди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради.

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Экостикер олмаган ҳайдовчилар жаримага тортиладими? ЙҲХХ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда экостикер олмаган ҳайдовчилар 4,4 миллион сўм жаримага тортилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними ТДТ Оила ва хотин-қизлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

Зироат Мирзиёева қизлар таълими, аёллар тадбиркорлиги ва болалар хавфсизлигини таъминлашга доир таклифларни билдирди.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.