Жаҳон

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар муҳокамасини бошлади

Аъзо давлатлар ўртасидаги турли фикрлар ва қарашлар туфайли муҳокама узоқ давом этиши мумкин.

Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкциялар муҳокамасини бошлади

 

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 10 май куни Россияга қарши янги санкцияларнинг биринчи муҳокамасини бошлади. Бироқ музокаралар чўзилиб кетиши мумкин, деб ёзади «Reuters». 

 

Баъзи давлатлар санкцияларни жуда юмшоқ деб ҳисобласа, бошқалари эса халқаро алоқаларига путур етказишдан қўрқишади. Бир қатор дипломатлар таъкидлаганидек, кенг кўламли турлича қарашлар яқин орада келишув кутилмаслигини билдиради.

 

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен 9 май куни Киевда янги санкциялар Россиянинг мавжуд савдо чекловларини четлаб ўтишни тўхтатишга қаратилганини ва Г7 давлатлари билан яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилганини айтди.

 

“Агар биз товарлар Европа Иттифоқидан учинчи давлатларга чиқиб кетиб, кейин Россияга кираётганини кўрсак, бунга чора кўришимиз керак", — дейди Еврокомиссия раҳбари.

custom img

Абу-Дабидаги махфий учрашув: Нетаняху БАА президенти билан учрашди

Учрашув мавзуси ва тафсилотлари расман маълум қилинмаган.

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"