Жаҳон

Зеленский Путинни нишонга олдими?

Украина президенти Владимир Зеленский Путин қароргоҳига 91 та дрон орқали ҳужум қилгани ҳақидаги даъвони рад қилди.

Зеленский Путинни нишонга олдими?

 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров душанба куни ҳужум Россиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Новгород вилоятидаги Путиннинг қароргоҳига 91 та узоқ масофали зарба берувчи дрон ёрдамида ҳужум амалга оширилганини айтган эди.

 

Лавровнинг таъкидлашича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронларни уриб туширган ва ҳеч ким жабрланмаган.

 

Кремлнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаков ҳужум якшанба куни, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Зеленский ўртасида Флорида штатида Россиянинг Украинага қарши урушини тугатиш бўйича музокаралар ўтказилганидан деярли бир неча сония ўтганидан кейин содир бўлганини айтди.

 

Зеленский Москванинг бу даъвосини зудлик билан рад этди ва Россияни тинчлик музокараларини издан чиқаришга уринишда айблади.

 

Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиҳа ҳам Москванинг бу айбловини қоралаб, у музокараларга путур етказиш мақсадида илгари сурилганини айтди.

 

Сибиҳа Х ижтимоий тармоғида қилган баёнотида бу даъво “Россиянинг Украинага қарши кейинги ҳужумлари учун баҳона ва сохта асос яратиш, шунингдек тинчлик жараёнини издан чиқариш ва тўсқинлик қилишга қаратилган” эканини билдирди.

 

Россия ушбу тахминий ҳужумдан сўнг ўзининг музокаралардаги позициясини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Москванинг жавоби “дипломатик бўлмаслигини” огоҳлантирди.

 

Душанба куни кейинроқ Дональд Трамп Путин билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида Россия президенти унга Украина Путиннинг қароргоҳига ҳужум қилишга урингани ҳақида айтганини маълум қилди.

 

Журналистлар билан суҳбатда Трамп бу айбловни Путин айнан у билан бўлган телефон қўнғироғида кўтарганини айтди.

 

“Бу менга ёқмади. Бу яхши эмас”, — деди Трамп.

 Бу ҳолат Украинадаги урушни якунлаш бўйича саъй-ҳаракатларига таъсир қиладими, деган саволга жавобан.

“Мен бу ҳақда бугун президент Путиндан билдим. Жуда жаҳлим чиқди”. Мазкур даъвони тасдиқловчи далиллар борми, деган саволга Трамп: “Буни аниқлаймиз”, — дея жавоб берди.

 

Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлиги эса Путиннинг қароргоҳини нишонга олишга уриниш сифатида таърифланган ҳаракатни “кескин қоралади”.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.