Жаҳон

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

 

Таиланд расмийлари Ўзбекистон, Колумбия ва Мексика фуқаролари учун 15 кунлик визасиз режим жорий этишни таклиф қилмоқда. Ташаббус виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва узоқ масофадан келадиган сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган.

 

The Nation нашрининг Таиланд Туризм ва спорт вазирлигига таяниб хабар беришича, тегишли таклиф 9 ноябрь куни Виза сиёсати қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

 

Таиланд Туризм ва спорт вазири Мексика ва Лотин Америкасининг бошқа мамлакатларидан келадиган сайёҳлар виза расмийлаштиришдаги кечикишларга дуч келаётганини тасдиқлаган.

 

Нашр маълумотларига кўра, Эмиратес авиакомпанияси Мексикадан учадиган айрим рейсларда йўловчилар Таиланд визаларини ўз вақтида ололмаётгани сабабли муаммолар юзага келганини билдирган. Ҳар бир рейсда 20–30 нафаргача йўловчи виза билан боғлиқ муаммолар туфайли сафарга чиқа олмаган.

 

Ўзбекистонлик сайёҳлар учун ҳам тартиб соддалашиши мумкин

 

Таиланд расмийлари Ўзбекистон фуқаролари ҳам электрон виза олиш жараёнида қийинчиликларга дуч келганини қайд этган. Хусусан, виза расмийлаштириш тартиби мураккаблиги сабабли айрим маҳаллий сайёҳлик агентликлари Таиландга мўлжалланган саёҳат пакетларини бекор қилиб, Ветнам каби бошқа йўналишларни таклиф қилишга мажбур бўлган.

 

Таиланд томони таклифни амалга оширишдан олдин унинг хавфсизлик ва иқтисодий оқибатларини ҳам баҳолайди.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Нидерландияда электр самолёт лойиҳаси: бир қувватланиш минг километрга етади

Самолётни 2034 йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Конгода Эбола билан касалланганлар сони 10 мингдан ошди: 4887 киши вафот этди

Вирус Уганда, Нигерия ва Кения каби бошқа Африка давлатларида ҳам қайд этилган.

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

12 миллион киши хавф остида: Ҳиндистонга кучли циклон яқинлашмоқда

Ҳиндистоннинг шарқий соҳилларига яқинлашаётган Арнаб циклони сабабли минглаб одамлар эвакуация қилинмоқда.

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Қирғизистонда ҳудудий бошқарув ўзгаради: вилоят ва туманлар тугатилади

Ҳукумат такрорий бошқарув органларини қисқартириш ва ҳудудларни бирлаштириш орқали маъмурий тизимни қайта ташкил этмоқчи.

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Япония Афғонистондаги болаларни эмлашга кўмаклашмоқда — UNICEF

Афғонистонда 21 миллиондан ортиқ одам гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши кутилмоқда.

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

800 мингта коррупция иши: Хитойда 9 ойда 73 нафар амалдорга иш қўзғатилди

Шу даврда 680 минг киши интизомий жазога тортилган.