Жаҳон

2021 йилда ўта қашшоқлар сони дунё миқёсида 23-35 миллион кишига етиши кутилмоқда

Пандемия аллақачон ўта қашшоқликда яшовчилар сонини 115 миллионга кўпайтирди. Бу йил уларнинг сони кўпроқ бўлади. Камбағал одамлар сонининг бу қадар кўпайиши бир неча ўн йилликлардан бери кузатилмаётган эди. Шу билан бирга, ҳамма давлатлар ҳам қашшоқ аҳолига ёрдам қўлини чўзолмайдилар.

2021 йилда ўта қашшоқлар сони дунё миқёсида 23-35 миллион кишига етиши кутилмоқда

БМТ мутахассиси келгусида юзага келиши мумкин бўлган мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун Глобал ижтимоий ҳимоя фонди ташкил этишни таклиф этмоқда.

БМТнинг ўта қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Оливе де Шуттер «Бугунги ижтимоий-иқтисодий инқироз ижтимоий таъминот ҳуқуқини амалга ошириш долзарб масала эканини исботлади. Бироқ, кам даромадли мамлакатларда камбағалларнинг ҳуқуқларини таъминлаш учун этарли фискал майдон мавжуд эмас ... », - дейди.

Оливе де Шуттернинг таъкидлашича, ҳозирги пандемия сингари шароитларда қашшоқ мамлакатларда ижтимоий ҳимоя даражасини сақлаб қолиш учун глобал фондни яратиш зарур.

 CОVID-19 пандемияси дунёдаги энг қашшоқ одамларга оғир юкни юкламоқда, улар ёрдамисиз омон қололмайдилар.

Коронавирус пандемияси бошланишидан олдин ҳам, дунё аҳолисининг аксарияти - 55 фоизи ёки 4 миллиард одам ижтимоий ҳимояга эга эмас эди.  Болалар нафақаси дунёдаги ҳар учинчи боладан биттасигагина тўланади. Мутахассиснинг таъкидлашича, илгари ижтимоий ҳимояга жуда кам маблағ сарфланган ва шу сабабли CОVID-19 пандемияси кўплаб мамлакатларни эсанкиратиб қўйди. Масалан, Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида, турли хил ижтимоий нафақалар билан таъминланиш даражаси энг юқори дея ҳисобланган.  Шунга қарамай аниқ бўлдики, аҳолининг атиги 42,5 фоизигина қамраб олинган.

Пандемия пайтида кўплаб давлатлар ўз аҳолисини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Аммо бутун дунё бўйлаб жами 2,7 миллиард одам инқирозга қарши туришда ёрдам олмади.

БМТнинг ўта қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Оливе де Шуттернинг  БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига тақдим этган ҳисоботида,  «Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, фақатгина CОVID-19 пандемияси туфайли юзага келган фавқулодда вазият биргина 2020 йилда тиланчилар сонининг 88-115 миллион кишига кўпайишига олиб келди ва 2021 йилда уларнинг сони янада ошиши ва 23-35 миллион кишига етиши кутилмоқда», - дейилади.

Мутахассис пандемия оқибатларидан сабоқ олиш ва жаҳон миқёсида ижтимоий ёрдам тизимини кучайтириш зарур деб ҳисоблайди.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.