Америкалик эркак 10 дақиқа ичида 76 та ҳотдог еб, жаҳон рекордини ўрнатди
Indiaналик Жоуи Честнат исмли эркак 4 июль куни Нью-Йоркда ўктазилган мусобақада 10 дақиқа ичида 76 та ҳотдог еб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради Esquire.


Честнат ҳисоб бўйича 14-беллашувда ғалаба қозонмоқда. Эришган натижалари сабаб Жоуига «Жағлар» лақаби берилган.
Честнат 2020 йилда ҳам ғолиб чиққан эди, ўшанда беллашув коронавирус пандемияси сабаб томошабинларсиз ўтказилган. Рекорд ўрнатиш учун эркак 75 та ҳотдогни еган.
Аёллар ўртасидаги биринчилик Мишел Лескога насиб этди — у 10 дақиқа ичида 30 тўлиқ ва битта яри ҳотдогнинг 3/4 қисмини ейишга муваффақ бўлган.







