Жаҳон

Грузияда Ички ишлар вазирлиги коронавирусга қарши эмлашни рўйхатдан ўтказиш жойидаги киберҳужум юзасидан тергов бошлади

Хитойнинг “Синофарм” ваксинасини рўйхатдан ўтказиш бугун тонгда бошланиши керак эди, аммо бу амалга ошмади. Эрталаб Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус платформаси ўчирилган.

Грузияда Ички ишлар вазирлиги коронавирусга қарши эмлашни рўйхатдан ўтказиш жойидаги киберҳужум юзасидан тергов бошлади

Бироз вақт ўтгач, вазирлик бу кечикиш катта киберҳужум билан боғлиқлигини айтди. Грузия Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин келажакда муаммони бартараф этишга ваъда бермоқда.

Ўз навбатида, Ички ишлар вазирлиги томонидан компютер маълумотлари ва компютер тизимларидан ноқонуний фойдаланиш, шунингдек компютер маълумотларига ва компютер тизимига тажовуз қилиш  моддалари билан иш очилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швецияда хакерлар йирик супермаркетлар тармоғининг ишини тўсиб қўйишган эди. 800 дўконда хизмат тўхтатилди, хакерлар кассаларга кириш ҳуқуқини қўлга киритишган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"