Жаҳон

Ҳиндистонда 2,5 минг одам вакцина ўрнига шўр сув билан “эмланди”

Оқ халат кийган жиноятчилар коронавирусга қарши эмланишни истаганлардан фойда кўриш мақсадида уларга вакцина ўрнига шўр сув юборган

Ҳиндистонда 2,5 минг одам вакцина ўрнига шўр сув билан “эмланди”

Ҳиндистон ҳукумати кенг миқёсдаги фирибгарлик схемасини фош қилди. Оқ халат кийган жиноятчилар коронавирусга қарши эмланишни истаганлардан фойда кўриш мақсадида уларга вакцина ўрнига шўр сув юборган, деб хабар бермоқда СNN. 

Мумбай полиция бошқармасининг юқори мартабали ходимининг айтишича, жиноятчилар 12 та пулли эмлаш кампаниясини ўтказган, шу вақт ичида одамларга физиологик эритма юборилган. Тахминан 2,5 минг киши коронавирусга қарши “эмланган”, улар фойдасиз процедура учун жами 28 минг доллар тўлаган. 

Қайд этилишича, фирибгарликни тиббиёт мутахассислари уюштирган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, улар ўзларининг хизмат лавозимларидан фойдаланган ҳолда, сохта сертификатлар, флаконлар ва шприцлар ишлаб чиқарган. 

Ҳозирда жиноят ишида 14 киши иштирок этмоқда. Бироқ тергов давом этаётгани сабабли айбланувчилар сони кўпайиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Фирибгарлар қурбонлари эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар сохта эканидан шубҳаланган. Шундан сўнг, улар полицияга мурожаат қилишган. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг баҳорида Ҳиндистон коронавирус билан касалланганлар сони бўйича дунёда етакчи эди. Шундан сўнг, ҳукумат катта эмлаш дастурини бошлаган. 

Маълумотларга кўра, айни пайтда Ҳиндистонда 62 миллиондан ортиқ одам — аҳолининг тахминан 4,5 фоизи коронавирусга қарши эмланган. 

Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 30,6 млнни ташкил қилмоқда. 403 мингдан кўп бемор касалликдан вафот этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Ҳиндистонда 2,5 минг одам вакцина ўрнига шўр сув билан “эмланди” | Zamon.uz