Жаҳон

Қодиров Чеченистон раҳбари сайловига яна ўз номзодини қўйди

Чеченистоннинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбари сайловларида қатнашиш учун ўз номзодини расман илгари сурди

Қодиров Чеченистон раҳбари сайловига яна ўз номзодини қўйди

Чеченистоннинг амалдаги раҳбари Рамзан Қодиров республика раҳбари сайловларида қатнашиш учун ўз номзодини расман илгари сурди. Бу ҳақда сайлов комиссиясига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Маълум қилинишича, «Ягона Россия» партиясининг Чеченистондаги минтақавий бўлими 26 июнь куни Қодировни бўлажак сайловларда минтақа раҳбари лавозимига номзод қилиб кўрсатган.

Сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, Чеченистон раҳбари лавозимига номзодларни кўрсатиш муддати 8 июлда якунланади, номзодлар эса 4 август куни соат 18:00 дан кечиктирмай сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларни топширишлари талаб этилади.

custom img

Саудия Арабистони ҳожиларга тиббий ёрдам кўрсатишда дронлардан фойдаланмоқда

Макка шаҳрида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилган. Ушбу тизим 1,5 миллиондан ортиқ ҳожилар тўпланган гавжум йўллардаги тирбандлик муаммосини камайтиришга ёрдам бермоқда.

custom img

Буюк Британия Қирғизистон ва Грузия компанияларини “қора рўйхат”га киритди

Янги санкциялар пакети криптовалюта айирбошлаш шохобчалари ва “А7” тармоғига қарши қаратилган.

custom img

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларнинг мол-мулкини хатлашга рухсат берди

Эндиликда айрим маъмурий ишлар бўйича жаримани ундириш учун хориждаги россияликларнинг банк ҳисоблари ва бошқа активларига чеклов қўйилиши мумкин.

custom img

Россия армияси Киевга тизимли зарбалар беришни бошлайди — Лавров

Лавров ва Рубио Украина можароси ҳамда дипломатик алоқаларни муҳокама қилди.

custom img

Рубио Украинадаги можаро янада кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни Иккинчи жаҳон урушидан буён давом этаётган энг даҳшатли можаролардан бири деб атади.

custom img

Эрон президенти интернет чекловларини бекор қилишни буюрди

Мамлакатда интернет 87 кундан бери узилиб қолган.

custom img

Исроил Бош вазири Нетаняху касалхонага ётқизилди

У Қуддусдаги Хадасса Эйн Керем тиббиёт марказига олиб кетилган.

custom img

Оқ уй америкалик олимларнинг ЖССТ билан алоқасини чекламоқда

Чекловлар дастлаб ҳантавирус тарқалиши фонида жорий этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"