Жаҳон

Оқ уй Байденнинг иқтисодиётдаги рақобатни кучайтиришга қаратилган қарорини эълон қилди

Байденнинг янги қарори товарлар ва хизматлар нархи пасайиши, иш ҳақи ошиши, инновациялар жорий этилиши ва иқтисодиёт ўсишига хизмат қилади.

Оқ уй Байденнинг иқтисодиётдаги рақобатни кучайтиришга қаратилган қарорини эълон қилди

 

 

Оқ уй баёнотида айтилишича, ўн йиллар давомида АҚШда корпорациялар бирлашуви жараёни давом этган, бу эса ўз  навбатида Америка иқтисодиётининг турли соҳалари, жумладан соғликни сақлаш, молия, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларнинг 75 фоизи саноқли компаниялар назоратига ўтиб кетишига олиб келган. “Рақобатнинг йўқолиши истеъмолчилар учун нархлар ошишига олиб келади, рақобатнинг мавжуд бўлмаслиги шунингдек ишчилар учун иш ҳақининг пасайишига ҳам сабаб бўлади” дейилади баёнотда.


Оқ уйга таяниб маълумот берган тадқиқотлар натижаларига кўра иқтисодиёт тармоқларининг йирик компаниялар қўлида тўпланиши ортидан ҳозирнинг ўзида иш берувчилар маошларга ажратиладиган пулларни 17 фоизга қисқартиришган, миллионлаб америкаликлар рақобатсиз шароитда тақдим этилган шартномалар тузишга мажбур бўлишмоқда. Бунинг ортидан ҳозирда ҳар бир АҚШ оиласи йилига 5000 $ зарар кўрмоқда. 


Ушбу қарор ўндан ортиқ федерал  ташкилотларга қаратилган 72 ташаббусни ўз ичига олиб, бу ташкилотлар президент қарорининг бевосита ижроси билан шуғулланишади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Оқ уй Байденнинг иқтисодиётдаги рақобатни кучайтиришга қаратилган қарорини эълон қилди | Zamon.uz