Apple қурилмаси эгалари WhatsAppга ўз-ўзидан ўчириладиган хабарларни юборишлари мумкин
Apple қурилмаси эгалари WhatsAppга ўз-ўзидан ўчириладиган хабарларни юборишлари мумкин.


View Once функцияси мессенжернинг 2.21.140.9 бета-версиясида аллақачон мавжуд.
Таъкидланишича, Андроид қурилмаларидан сўнг iPhone ва iPad фойдаланувчилари ҳам хабарларни юборишлари мумкин, улар маълум вақтдан сўнг қабул қилувчидан ўчирилади. Ушбу махфийлик опцияси, масалан, Instagram ва Snapchatда мавжуд.
View Once гуруҳ чатларида ҳам ишлайди. Хат-хабарларда юборилган таркибни суҳбатнинг ҳар бир иштирокчиси бир марта кўриши мумкин ва жўнатувчи уни ким аниқ кўрганлигини Ахборот бўлимида билиб олади.
Бундай ҳолда, функция экраннинг скриншотини олиш ва таркибни ўчирилмагунча сақлаш имкониятини беради.
Насиба Тўхтаева







