Индонезияда ниқоб тақмаган сайёҳлар қамалди
Индонезия ҳукумати тўрт нафар сайёҳни, шу жумладан Россия фуқароларини коронавирус чекловларини бузгани учун депортация қилди

.

Депортация қилинган меҳмонлар бир неча кун давомида изоляцияда бўлиши керак бўлган меҳмонхонани тарк этган.
Бундан ташқари, Балида дам олаётган АҚШ, Ирландия ва Россиядан келган яна уч сайёҳ ниқоб тақмагани учун иммиграция идорасининг қамоқхонасига жойлаштирилди ва энди улар ўз мамлакатларига қайтарилади.
Пандемия даври мобайнида Индонезияда вирусни юқтиришнинг 2,5 миллионга яқин ҳолати ва 66 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди.







