Жаҳон

Европа Иттифоқи Белоруссия фуқароларига виза беришни тўхтатмоқчи

Европа Иттифоқи  Европага ноқонуний иммиграция даражаси ошаётгани туфайли Белоруссия  фуқароларига виза беришни тўхтатиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.

Европа Иттифоқи Белоруссия фуқароларига виза беришни тўхтатмоқчи

 

 

Бу ҳақда ички ишлар бўйича Еврокомиссар  Ильва Йохансон маълум қилди. 


Унинг сўзларига кўра, Европа ноқонуний миграция сиёсий мақсадларни амалга ошириш воситасига айланмаслиги учун виза режимини тўхтатади. 


Ўз навбатида, Европага Белоруссия орқали ўтишга уринаётган муҳожирлар оқимидан жабрланаётган Литва Минскка қарши янги санкциялар эълон қилишни сўрамоқда. 


Олдинги санкциялар пакети 23 май куни Ryanair самолётининг Минскда мажбуран қўндирилгани билан боғлиқ эди. 
Брюссель ва Минскнинг алоқалари ёмонлашиши фонида Литвага ноқонуний мигрантлар оқими кучайди. Шу йилнинг бошидан бери Литва ҳукумати 1600 дан ортиқ одамни қўлга олди, бу бутун 2020 йилдан  йигирма мартага кўп. Муҳожирларнинг аксарияти Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан келган. 


Олдинроқ хабар қилганимиздек, Литва Белоруссияни юзлаб мигрантларни мамлакат ҳудудига юборишда айбламоқда.  
Белоруссия қўшнилари билан чегарани ёпмоқчи эмас. Белоруссия президенти “Ҳеч кимни ҳеч қачон ушлаб қолмаймиз, ахир улар бизга келишмаяпти-ку. Улар иссиқ ва қулай Европага талпинаяпти”, - деган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Европа Иттифоқи Белоруссия фуқароларига виза беришни тўхтатмоқчи | Zamon.uz