Cаломатлик

ЖССТ коронавирус биринчи марта аниқланган лабораторияларда текширув ўтказади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2019 йил декабрида биринчи марта коронавирус аниқланган лабораторияларда текширув ўтказмоқчи.

ЖССТ коронавирус биринчи марта аниқланган лабораторияларда текширув ўтказади

 

Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус эълон қилди.

 

Олдинроқ у коронавируснинг лабораторияда сунъий яратилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминдан воз кечмасликка чақирган эди.

 

ЖССТ котибияти одамлар, ёввойи ҳайвонлар, фермаларда сақланадиган жониворлар ва атроф-муҳитда комплекс тадқиқот ўтказади. Олдинроқ SARS-CoV-2 аниқланган асосий географик туманлар ва уларга қўшни ҳудудлар ўрганилади.

 

Ташкилот Ухандаги жониворлар сотиладиган бозорларини ҳам текширади. Шунингдек, айрим лабораториялар, тадқиқот марказларида аудит ўтказилади.

 

Тедрос Адханом Гебрейесус патогенлар ёки SAGO'нинг янги ҳолатлари бўйича доимий амал қилувчи илмий маслаҳат гуруҳлари тузилишини таъкидлади. Гуруҳнинг вазифаларига пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги вирусларни аниқлаш киради.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

ЖССТ коронавирус биринчи марта аниқланган лабораторияларда текширув ўтказади | Zamon.uz