Жаҳон

Телеграм асосчиси Павел Дуров 2011 йилдан буён телефонлари кузатилишини айтди

«ВКонтакте» ижтимоий тармоғи ва Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров телефони махсус дастурлар орқали кузатилаётганини 2018 йилдаёқ билганини айтди.

Телеграм асосчиси Павел Дуров 2011 йилдан буён телефонлари кузатилишини айтди

 

Бу ҳақда у ўз Телеграм-каналида ёзди.

"Аллақачон, 2018 йилдаёқ мен телефонларимдан бири махсус дастурлар ёрдамида кузатув рўйхатига киритилганини билардим. Мен ҳайрон бўлмадим, чунки 2011 йилдан бери ишлатадиган телефонларим олдиндан кузатилишига кўникиб қолганман. Менинг шахсий маълумотларимга кира олган одамнинг ҳафсаласи пир бўлади, чунки улар ҳеч қандай муҳим маълумот топа олишмайди" , - деб ёзган Дуров.

Олдинроқ Франция президенти Эммануэль Макрон, ўша пайтдаги бош вазир ва яна 14 вазирнинг телефонларида Исроилнинг Пегасус дастурий таъминоти орқали жосуслик қилинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Пегасус дастурий таъминоти ишлаб чиқувчиси, Исроилнинг НСО Гроуп ташкилоти Павел Дуров ҳам махсус дастур ёрдамида кузатувда бўлган одамлар қаторида бўлиши мумкинлигини эълон қилган.

Шарофат Маҳмудова

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"