Жаҳон

Афғонистон фуқаролар урушидан олдин қандай эди?

Ҳозирги кунда аёвсиз урушлар гирдобида қолган Афғонистонни бир пайтлар дунёнинг энг тинч мамлакатларидан бири бўлганлигига ҳеч ким ишонмаса керак.

Афғонистон фуқаролар урушидан олдин қандай эди?

 

40 йилдан ортиқ давом этаётган фуқаролар уруши Афғонистонни халқаро терроризмнинг асосий базаларидан бирига айлантирди, мамлакат дунёга гиёҳванд моддаларнинг катта қисмини етказиб берувчига айланди. 

 

Лекин Афғонистон ўтган асрнинг 50-60-йилларида дунёнинг энг тинч давлатларидан бўлган. Ўша пайтда Афғонистонни шоҳ Муҳаммад Зоҳир Шоҳ бошқарар, у дунёнинг барча етакчи давлатлари билан яхши муносабат ўрнатган эди. Натижада Афғонистонда аста-секинлик модернизация амалга оширила бошланди. Zamon.uz Афғонистoн энг фаровон ва тинч йилларида олинган фотосуратларни тақдим этади.

 

Афғонистон Молия вазирлиги замонавий биноси, 1966 йил

 

Бағлон вилоятида жойлашган Каркар комир конига кириш.Афғонистонда бир пайтлар саноат ишлаб чиқариши ҳам йўлга қўйилган эди. Каркар кони бутун Кобулни кўмир билан таъминлаган

 

Кобул бозоридаги дўконлардан бири

 

Афғонистонга АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэрнинг ташрифи. 1959 йил, 9 декабрь. Эйзенхауэрни кутиб олиш учун Кобул аҳолиси кўчага чиққанди

 

Кобул университети тиббиёт факультети талабалари профессор (ўнг томондан)ни тинглашмоқда. Фуқаролар уруши айниқса Афғонистонда хотин-қизлар ҳуқуқи соҳасининг чуқур инқирозига сабаб бўлди, 1962 йил

 

Кобулнинг марказий кўчаларидан бири

 

Афғон эркаклари чой устида, 60 йиллар

 

Кобул-Ҳирот шоссеси. Ушбу йўл Кобулни Эроннинг Машҳад шаҳри билан боғлаган. Ҳозирда тўла вайрона ҳолатига келган

 

Муҳаммад зоҳиршоҳ ўз лимузинида Кобул марказий кўчасида кетмоқда. Зоҳиршоҳ 1973-йилги тўнтариш натижасида тахтдан воз кечади ва 2002-йилгача Римда яшайди. фақатгина 2002-йил Кобулга қайтиб келади ва шу ерда 2007-йил вафот этади

 

Афғон олимлари иш устида. Кобул вакцина ишлаб чиқариш тадқиқот маркази, 60-йиллар

 

Афғонистон ҳарбийлари парадда

 

Фуқаролар уруши Афғонистоннинг қиёфасини, унинг халқаро имиджини ўзгартириб юборди. Бир пайтлар гуллаб-яшнаган давлат харобаларга тўлиб кетди. Ана шу қонли урушни тўхтатиш, Афғонистонни яна тинч, ривожланиш йўлига қайтариш ҳанузгача замонамизнинг муҳим муаммоларидан бири бўлиб келмоқда.

custom img

Николас Мадуро устидан суд жараёни бошланди

Агар у айбдор деб топилса, камида 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш мумкин.

custom img

Россияда электрон сигаретлар бутунлай тақиқланиши мумкин

Давлат комиссияси электрон никотин етказиб бериш тизимларини тўлиқ тақиқлаш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

custom img

Бангладешда автобус дарёга қулаши оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Автобусда тахминан 40 нафар йўловчи бўлган.

custom img

Пентагон Эронга қарши “ҳал қилувчи зарба” сценарийларини ишлаб чиқмоқда

Оқ уй ҳозирча якуний қарор қабул қилмаган, бироқ музокаралар натижа бермаса, вазият кескинлашиши мумкин.

custom img

Осиёда энергия инқирози: Эрон уруши таъминот занжирларини издан чиқарди

Хом нефть нархининг ошиши транспорт, ишлаб чиқариш ва кундалик истеъмол харажатларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.

custom img

АҚШ тез орада Эронда қуруқлик амалиётини бошлайди — The Wall Street Journal

АҚШ Эрон яқинига қўшимча минглаб денгиз пиёдалари ва десантчиларини юбормоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этгани фонида нефть нархлари кўтарилди

Brent маркали нефтнинг фьючерслари 2 фоизга ошди.

custom img

“Ҳўрмуз бўғози дўст давлатлар учун очиқ” — Эрон ТИВ раҳбари

Аббос Ароқчи бўғоз фақат душман давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари учун ёпиқлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"