Жаҳон

Россияга четдан бориб ишлаш тартиби ўзгарди

Россияда 2021 йил 1 августдан муҳожирлар учун имтиҳон янги топшириқлар бўйича ўтказилади.

Россияга четдан бориб ишлаш тартиби ўзгарди

 

Назорат материаллари Педагогик талаблар федерал институти томонидан ишлаб чиқилган. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Маълум қилинишича, чет тили сифатида рус тилидан, Россия тарихи, яшаш ва ишлаш ниятида бўлган чет элликлар учун мамлакат қонунчилигининг асослари бўйича 1 августдан янги топшириқлар асосида имтиҳон ўтказилади, деб хабар берган Рособрнадзор матбуот хизмати.

 

Имтиҳон чет элликлар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун уч даражада ўтказилади: ишлаш учун рухсатнома ёки патент, вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) ва яшаш гувоҳномасини (ВНЖ) олиш учун.

 

Рус тилидан имтиҳон оғзаки ва ёзма шаклда, Россия тарихи ва қонунчилиги асосларидан эса тест, жумладан, компьютер технологияларидан фойдаланган ҳолда олинади.

 

ФИПИ сайтида тестларнинг намойиш учун белгиланган вариантлари билан танишиш мумкин.

 

Россия ҳукумати Рособрнадзорга муҳожирлар учун имтиҳондан ўтишни мажбурийлиги талабларининг бажарилишини давлат номидан назорат қилиш вазифасини юклаган.

custom img

Венесуэладаги зилзилада АҚШдан депортация қилинганлар жойлаштирилган меҳмонхона қулаб тушди — АBС

Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида айрим депортация қилинган фуқаролар ҳалок бўлган, бошқалари эса бедарак йўқолган.

custom img

Қирғизистондаги мактаблар 12 йиллик таълим тизимига ўтди

Янги тартибга кўра, умумий таълим 6+3+3 модели асосида 12 йил давом этади.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

Прокуратура ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган собиқ амалдорларга қатъий жазо талаб қилди.

custom img

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1 700 нафардан ошди

Зилзила оқибатида 15 866 киши уй-жойидан айрилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Германияда васийлик можароси сабаб отишма юз берди

Қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

custom img

Ҳозирча АҚШ билан янги музокараларни бошлаш режалаштирилмаган — Эрон

Теҳрон якуний келишув бўйича музокаралар меморандумдаги асосий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина бошланишини билдирди.

custom img

Россияда "дўст бўлмаган" давлатлар фуқароларининг банк ҳисоблари музлатилмоқда

Россиянинг "дўст бўлмаган давлатлар" рўйхатига 49 та давлат, жумладан Европа Иттифоқига аъзо барча 27 мамлакат киритилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"