Сиёсат

“Қумтор” кони қандай ва нима сабабларга кўра кенг миқёсдаги можаролар марказига айланди?

Куни кеча деярли барча ахборот сайтларида бир хабар  тарқалди.

“Қумтор” кони қандай ва нима сабабларга кўра кенг миқёсдаги можаролар марказига айланди?

 

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев узоқ йиллардан сўнг Бишкекка олиб келинди. Акаев 2005 йилдан бери Москвада яшаб келаётган эди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг маълум қилишича, Асқар Акаев ва бошқа бир гуруҳ юқори мартабали амалдорлар Қумтор олтин кони доирасида очилган  жиноий иш юзасидан тергов қилинмоқда.

Қирғизистон  янги тарихида энг катта коррупцион иш сифатида баҳоланаётган ушбу жараён минтақа ва бутун жаҳонда  акс-садо берди. Қуйида Қумтор кони ва унинг атрофидаги можароларга яна бир бор эътибор қаратамиз.

 «Қумтор»  ҳақида  қисқача маълумот

«Қумтор» Қирғизистондаги энг йирик олтин кони бўлиб, денгиз сатҳидан 4000 метр баландликда жойлашган. Кон 1978 йилда очилган, 1997 йилдан бошлаб  маҳсулот бера бошлаган.

Кон эгаси ким?

Собиқ Иттифоқ  парчаланиб кетгандан сўнг, «Қумтор» Қирғизистон мулкига айланди ва хорижий инвестиция иштирокида конни ўзлаштириш имкониятини қўлга киритди. 1992 йилда дунёнинг энг йирик уран ишлаб чиқарувчиларидан бўлган Самесо корпорацияси конни ўзлаштиришга жалб қилинди ва ҳукумат ҳамда корпорация ўртасида шартнома имзоланди. 2003 йилда эса шартнома  янгиланди. Ҳозирги ҳукумат ана шу икки шартнома юзасидан текширув олиб бормоқда ва унда коррупцион унсурлар аралашганлигини маълум қилди. Ана шу икки шартнома кейинчалик конда давлат улуши камайишига сабаб бўлди.

Муаммо нимада?

«Қумтор» бўйича имзоланган дастлабки шартномада Cameco улуши 1/3 ни ташкил этган. Шу билан бирга корпорацияга 2009 йилгача ижарага 10070 гектар ер берилди. Бундан ташқари 2003 йилгача солиқ ва бошқа тўловлардан озод этилди.

2003 йилда Camecoga берилган имтиёз муддати тугагач, корпорация ҳукуматга янги шартнома таклиф қилди. Унга кўра Centerra Gold Inc. тузиладиган ва унга конни ҳамда Самесонинг барча активлари ўтадиган, кейинчалик улушлар бўлиб олинадиган бўлди. Ҳукумат бунга рози бўлди, натижада «Киргизалтин» давлат корхонасига 33, Сентеррага эса 67 фоиз улуш тегди. Бу амалда кон  хорижий компания назоратига ўтишига олиб келди. Centerra аслида яна бир бор солиқ имтиёзини олиш учун тузилган компания эди. Қирғизистон Парламенти 2005 йилга келиб, 2003 йилги келишувни ноқонуний, деб топди, лекин орадан 2 ой ўтиб Асқар Акаев ҳукумати ағдарилди ва парламент қарори бекор бўлди.

 Қ.Бакиев президентлиги даврида конда давлат улушини кўпайтиришга ҳаракат қилинган бўлса-да, лекин амалда ҳеч нарсага эришилмади. 2009 йилда Centerraга берилган ерларнинг ижара муддати тугади. Томонлар янги шартнома ишлаб чиқишди, унга кўра “Кыргизалтын” улуши кўпайтирилди, Канадаликларга  кўшимча ер ижарага берилди. Уларнинг янги лойиҳалари 2042 йилгача солиқлардан озод этилди. Орадан 2 йил ўтгач, Бакиев ҳам ҳокимиятдан ағдарилди ва Беларусга қочиб кетди.

2012 йилда янги ҳукумат “Қумтор” бўйича махсус комиссия тузди. Комиссия якунда бир қанча коррупцион ҳолатларни аниқлади. Биринчидан, конга инвестор жалб қилишда ноқонуний йўл тутилган; иккинчидан, қурилиш ишлари анча қиммат нархга баҳоланган; учинчидан ,“Cameco” “Қумтор”га инвестор излаётганида, конни гаровга қўйган. Бу эса бутун бошли давлат мулкидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш эди. Комиссия Қирғизистон 2003-2004 йилги келишувлардан катта зарар кўрганини аниқлади. Бу эса Акаев президентлиги даврига тўғри келади. Шунингдек, Centerraнинг 2011 йилдаги  даромадининг 92 фоизи “Қумтор” кони ҳисобидан келгани аниқланди. 2013 йилда Centerrа билан янги музокаралар бошланди. Компания ҳукуматга 50 фоиз улуш таклиф қилди, лекин парламент уни 67 фоизга етказишни талаб қилди ва келишув бекор бўлди. Centerrа экологияга ҳам зарар келтиришда айбланди. Компаниянинг Қирғизистондаги мавқеи кундан кунга пасая борди.

Республиканинг янги Президенти Садир Жапаров сайловолди жараёнларида “Қумтор”ни миллийлаштиришни ўзининг асосий мақсадларидан бири эканини маълум қилди. Ўша пайтда Жапаровнинг бу дастурини кўпчилик популизм сифатида баҳолаганди. Лекин Жапаров ҳукумати ўз ваъдасининг устидан чиқди. 2021 йил майида парламент экологик  нормалар бузилган тақдирда конни Вазирлар Маҳкамаси ихтиёрига олишни назарда тутувчи қонун қабул қилди. Махсус комиссия тузилиб, унга кон фаолиятини ўрганиш топширилди. Комиссия кон фаолият юритган йилларда Қирғизистон 1.5 миллиард  доллар, Канада компанияси эса 11.5 миллиард доллар фойда олганини аниқлади.

Кон республика ихтиёрига олингандан сўнг, биринчи ойнинг ўзидаёқ 40.3 миллион доллар даромад олди, кон ИТ-тизими қайта тикланди, жаҳон бозорига 44 минг унция олтин сотилди. Шунингдек, Қирғизситон ва Centerrа ўртасида суд жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.

Акаев айбдорми?

Қирғизистон Бош Прокуратураси “Қумто” кони бўйича шартномалар бўйича жиноят иши очди. Тергов гуруҳининг маълум қилишича, 1992-2019 йиллар давомида бир қанча юқори мартабали амалдорлар Cameco ва Centerra Gold Inc билан ўзаро тил бириктириб, Қирғизистон учун нотенг шартномалар имзолашган. Прокуратура ҳозирга қадар бир қанча собиқ ва амалдаги депутат ҳамда ҳукумат аъзоларини қамоққа олди. Асқар Акаевнинг олиб келиниши эса ушбу жиноий иш кўламини кенгайтириб юборди.  Лекин айрим экспертларнинг фикрича, Акаевнинг Бишкекка келиши унинг қамоққа олинишини англатмайди. Бу амалдаги ҳукумат мавқеини янада мустаҳкамлашга қаратилган сиёсий қадамдир. Чунки шу пайтгача Акаевни ҳеч қайси Қирғизистон Президенти республикага келтира олмаган эди. Акаев тез  орада Москвага қайтиб кетиши мумкин. Акаевнинг ўзи уни ҳеч ким зўрлик билан олиб келмаганини, ўз ҳохиши билан келганини маълум қилди.

Агар Бош Прокуратура текшираётган ҳолатлар тасдиқланса, Қирғизистоннинг кўплаб собиқ олий мартабали амалдорлари қамоққа олиниши мумкин. Ҳукумат эса тергов жараёнларини охиригача етказиш бўйича позицияси қатъий эканлигини маълум қилмоқда.

Жаҳонгир Қўзиев

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.