Жаҳон

Жо Байден Тайванга қурол сотишни маъқуллади

AҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Тайван ҳукумати билан қурол савдосини маъқуллади. Бу ҳақда «Bloomberg» нашри хабар берди.

Жо Байден Тайванга қурол сотишни маъқуллади

 

 

Унга кўра, AҚШ Давлат департаменти Тайванга қурол сотилиши ҳақида Конгрессга маълум қилган. Байден маъмурияти маъқуллаган қурол-яроғ битимига кўра, Қўшма штатлар Тайванга 750 миллион долларга тушиши кутилаётган 40 та янги М109 ўзиюрар гаубица (зирҳли танк) ва 1 700 та аниқ йўриқномаларни сотади.

 

Бу қарор “Тайван Хитойнинг ажралмас қисми” деб айтаётган Пекинни ғазаблантириши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Хитой Қуролли кучлари ўз самолётларини Мўғулистондаги Хэбэй, шунингдек, яна 2 та базага жойлаштиришни режалаштирган.

 

Aввалроқ Хитой ҳарбийлари Тайван бўғозига 150 та қирувчи самолёт жойлаштиришни режалаштираётган эди. Мутахассисларнинг фикрича, самолётларни жойлаштириш бўйича ҳаракатлар, аввало, Япония, кейин эса Жанубий Кореяни Тайванни ҳимоя қилишда АҚШга қўшилмаслик ҳақида огоҳлантириш учун амалга оширилган.

 

Бунга Япония ҳукумати Тайванни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қарор чиқаргани ва Япония мудофаа вазири Нобуо Кисининг «Тайваннинг тинчлиги ҳамда барқарорлиги тўғридан-тўғри Япония билан боғлиқ. Биз Хитой ҳамда Тайван ўртасидаги алоқаларни, шунингдек, Хитойнинг ҳарбий фаолиятини диққат билан кузатмоқдамиз», - деб таъкидлагани сабаб бўлган.

 

Акрfм Ҳамрaқулов 

custom img

Трамп Эрон АҚШ ҳарбий вертолётини уриб туширганини маълум қилди

АҚШ Президенти ушбу ҳодиса жавобсиз қолдирилмаслигини билдирди.

custom img

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

custom img

Қирғизистонда ҳукумат раҳбарлари бир вақтда чет элда бўлиши тақиқланди

Шунингдек, хорижий давлат раҳбарининг Қирғизистонга давлат ташрифи ваколат муддати давомида фақат бир марта амалга оширилади.

custom img

Италияда Исроил вазирига нисбатан тергов бошланди

Тергов Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида йўлга чиққан “Сумуд” флотилиясининг қўлга олиниши билан боғлиқ.

custom img

Афғонистонда давлат хизматчиларига смартфонлардан фойдаланиш тақиқланди

Тақиқни бузган амалдорлар ҳарбий судга тортилиши мумкин.

custom img

Путинни ҳибсга олиш ордерини берган прокурор ишдан олинди

Халқаро Жиноят Суди прокурори жинсий зўравонликда айбланмоқда.

custom img

Эрон билан келишув 2 ҳафта ичида якунланиши мумкин — Трамп

АҚШ президентининг таъкидлашича, Вашингтон ва Теҳрон ядровий келишув бўйича якуний босқичга яқинлашган.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 100 нафардан ошди

Вирусни юқтирганлар сони 550 кишини ташкил этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"