Гватемалада маҳбуслар 18 кишини гаровга олди
Гватемалада маҳбуслар 18 кишини гаровга олди.


Гватемалада маҳбуслар қатъий режимдаги қамоқхонанинг 17 нафар ходими ва раҳбарини гаровга олди. Бу ҳақда “La Prensa Libre” хабар тарқатган.
Қайд этилишича, воқеа жойига қўшимча кучлар етиб келган.
Гватемала ҳукумати матбуот котиби Пабло Кастильо ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини айтди.
Маҳбуслар маҳаллий жазони ўташ тизими раҳбари билан учрашишни талаб қилишмоқда.
"Кичик дўзах" номи билан машҳур бу қамоқхона маҳбуслари ўтган йил сентябрда ҳам 10 нафар назоратчини гаровга олган, аммо тез ўтмай қўйиб юборган эди.
Шарофат Маҳмудова







