Сиёсат

Мулла Абдул Ғани Бародар: у аслида ким бўлган?

Мулла Абдул Ғани Бародар 1968 йилда туғилган. Мулла Бародар Охунд номи билан танилган,  «Толибон»ҳаракати бошлиғи ва дала қўмондони.

Мулла Абдул Ғани Бародар: у аслида ким бўлган?

Келиб чиқиши пуштунлардан бўлган Бародар Афғон урушида совет қўшинларига қарши кураш олиб борган. 1994 йилда Муҳаммад Умарга “Толибон” ҳаракатини ташкил этишга ёрдам берган. Шунингдек, у Абу Ҳафс Нажда номи билан машҳур бўлиб, ҳарбий ўқув лагерлари, етакчилар ва чет элликларга қарши ҳужумларга бош-қош бўлган.

1996-2001 йилларда у ҳаракатнинг турли лавозимларида фаолият олиб борган. Нимроз, Ҳирот вилоятлари бошлиғи, Шарқий Афғонистон ҳарбий округи командири бўлган. АҚШ давлат департаменти уни Кобул ҳарбий корпуси қўмондони, ИНТЕРПОЛ Мудофа вазири ўринбосари, деб ҳисоблайди. 2010 йил 8 февралда Покистон разведкаси томонидан ҳибсга олинган Бародар 2013 йил 21 сентябрда Афғонистон ҳукумати сўровига асосан муддатидан аввал Покистон қамоқхонасидан озод этилган.

2021 йил 15 август куни “Толибон” ҳаракати босимидан сўнг Ашраф Ғани истеъфога чиқди. Афғонистон ҳукумати “Толибон” қўлига ўтди. Муваққат ҳукумат тузилиб, унга собиқ Ички ишлар вазири Али Аҳмад Жалолий раҳбар этиб тайинланди. Маълумаотларга қараганда, бугун Кобулда Афғонистон ҳукумати ҳокимиятни “Толибон” ҳаракатига топшириш жараёни кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани Афғонистондан чиқиб кетиб, Тожикистондан бошпана топган.

Аввалроқ Афғонистоннинг 19 та вилояти Толибонлар қўлига ўтгани ҳамда Ашраф Ғани ҳокимиятдан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Мулла Абдул Ғани Бародар: у аслида ким бўлган? | Zamon.uz